Бугун қилоят ҳокимлиги иқтисодий мажмуаси таркибидаги меҳнат жамоалари катта акция бошладилар: улар кун давомида беш минг туп кўчат экишга бел боғлаганлар

Бугун қилоят ҳокимлиги иқтисодий мажмуаси таркибидаги меҳнат жамоалари катта акция бошладилар: улар кун давомида беш минг туп кўчат экишга бел боғлаганлар


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти ҳокими таклифига кўра, вилоят ҳокимлиги мажмуалари ва ана шу мажмуаларга дахлдор бошқарма, ташкилот ва идоралар томонидан махсус акциялар ўтказилиши белгиланган эди. 


Бугун эрта тонгдан мазкур ибратли ва хайрли акцияни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Музаффар Файзиев бошчилигидаги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари комплекси  ва унинг таркибидаги ташкилот ва идоралар жамоалари бошлаб беришди.  


Бунинг учун А-373 Тошкент-Ўш автомагистралининг Оҳангарон тумани, "Шодмалик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи қисми ёқасидан 37 гектар ер тайёрланди. Бу ерда иқтисодий мажмуа таркибидаги жамоалар янги боғ, янги яшил маконлар ташкил этишга астойидил бел боғлаганлар. Бунинг учун етарли миқдорда мевали ва манзарали кўчатлар, меҳнат анжомлари ҳозирланди.  


Дарвоқе, акция иштирокчилари учун шу ернинг ўзида қайноқ-қайноқ кўксомсалар ҳам ёпилмоқда.


Иқтисодий комплекс вакиллари кун давомида 5 мингга яқин дарахт кўчатларини экишни ният қилганлар.




Report Page