Бугун ёшлар маркази биносида «Ҳоким кубоги» мусобақасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Бугун ёшлар маркази биносида «Ҳоким кубоги» мусобақасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди


Тадбир аввалида вилоят ҳокими 2021 йил – «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» билан бутун Андижон халқини муборакбод этди.

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан декабрь ойини «Саломатлик ойлиги» деб эълон қилинган.

Вилоятимиздаги барча меҳнат жамоаларида ҳафтанинг шанба куни — «Саломатлик» ва «Спорт куни» ўтказилиб, ишчи-ходимлар ўртасида спортнинг барча турлари бўйича мусобақалар, оммавий бадантарбия ва гимнастика машғулотлари ташкил этилмоқда.

«Саломатлик ойлиги» доирасида 11 декабрь кунидан вилоятдаги корхона, ташкилотлар ходимлари ҳамда маҳалла ёшлари жамоаларига спортнинг 9 та тури (футбол, волейбол, баскетбол, бокс, енгил атлетика, шахмат, оғир атлетика, белбоғли кураш, стол тенниси) бўйича «Вилоят ҳокими кубоги» учун спорт мусобақаларга старт берилди.

Муросасиз ўтказилган учрашувлар натижасида шу кунга қадар 2 минг 272 та спорт тадбирлари ўтказилди.

Жумладан, уюшмаган ёшлар ўртасида 1 минг 538 та, бошқарма, корхона ва ташкилотлар ўртасида 734 та спорт мусобақалари ташкил этилиб, ушбу мусобақаларга 110 минг нафардан зиёд иштирокчилар жалб қилинди. Уларнинг 60 минг нафардан зиёдини уюшмаган ёшлар ташкил этди.

Шиддат билан ўтган мусобақаларнинг вилоят босқичи 24-30 декабрь кунлари Андижон шаҳрида юқори савияда ўтказилди.

Мусобақаларнинг финал босқичининг натижаларига 9 та спорт тури бўйича бугун 73 та 1-ўрин, 73 та 2-ўрин, 83 та 3-ўринни эгаллаган жами 226 нафар ғолибларни тақдирланди.


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 

Report Page