Бугун таниқли сиёсатчи, шоир, ёзувчи ва журналист Фармон Тошев таваллуд топган кун

Бугун таниқли сиёсатчи, шоир, ёзувчи ва журналист Фармон Тошев таваллуд топган кун


Фармон Тошев 1954 йил 6 апрелда Пахтачи туманидаги Қарнаб қишлоғида туғилган.

1975 йилда Самарқанд давлат университетининг ўзбек филологияси факултетини битирган. Меҳнат фаолиятини “Пахтачи” газетасида бошлаган. Таҳририятда бўлим мудири, муҳаррир ўринбосари, вилоят радиосида катта муҳаррир, “Ўзбекистон овози”, “Инсон ва қонун” газеталарининг вилоятдаги мухбири вазифаларида ишлаган. “Кўксарой”, “Регистон” газеталарини ташкил этган.

1998-2012 йилларда вилоят “Зарафшон” газетаси бош муҳаррири, 2012 йилдан буён “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари таҳририяти бош муҳаррири вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Кўп йиллар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси бўлган. “Соғинч”, “Ғазал – маъни, ғазал – санъат...” девонлари, “Журналистнинг нони қаттиқ”, “Мухбирлик сабоқлари”, “Мен англаган ҳақиқат”, “Сўз айтмоқ саодати”, “Йўл - Путь” каби қирққа яқин насрий ва назмий китоблар муаллифи.

“Тузоқ”, “Баҳодир Ялангтўш”, “Тазарру” драмалари саҳналаштирилган.

Фармон Тошев “Меҳнат шуҳрати”, “Эл-юрт ҳурмати” ордени, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан тақдирланган.

Айни пайтда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси.
Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси жамоаси устоз журналист Фармон Тошевни туғилган куни билан самимий муборакбод этади.

https://t.me/mirzo_ixtiyorov

Report Page