Бугун мамлакатимиз раҳбари, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таваллуд топган кун! 

Бугун мамлакатимиз раҳбари, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таваллуд топган кун! 

Ботиржон Сулаймонов, Тошкент давлат аграр университети ректори, академик

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонни янги тараққиёт босқичига олиб чиқётган реформатор президент ўлароқ нафақат юртимиз, минтақамиз, балки дунё миқёсида эътироф этилмоқда.

Жумладан, 2018 йилда Turcomoney журнали томонидан ўтказилган “Туркия ва дунё равнақига ҳисса қўшганлар” номидаги анъанавий тақдирлаш маросимида илк бор Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Йилнинг хорижий давлат арбоби” мукофотига лойиқ деб топилди.

Шу йили Ўзбекистон Президентининг қўшни давлатлар билан фаол ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган ҳолда, Марказий Осиёда тинчлик-тотувликни асрашга катта ҳисса қўшгани учун Осиё журналистлари ассоциацияси (ОЖА) Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни “2018 йил одами” деб эълон қилди.

Ғарбнинг энг нуфузли The Economist ҳафталиги эса икки юзга яқин давлат орасидан Ўзбекистонни "Йилнинг мамлакати", деб топган. Бунда Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев даврида амалга оширилётган иқтисодий ислоҳотларнинг кўлами инобатга олинган.  

Озарбайжонда 2006 йилдан буён нашр этиб келинаётган “Tarixi Şəxsiyyətlər” (“Тарихий шахслар”) журнали  2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Йил одами” деб эълон қилди.

Шу йили 2019 йилдаги самарали бошқарувчилик салоҳияти, қобилиятини намоён этгани ва бошқа эзгу, хайрли ишлари учун Шавкат Мирзиёевни Қирғизистонда “Йил одами”, деб топилди.

 Бу каби мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Эътирофларнинг барчаси мамлакатимизда Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилётган ислоҳотлар ва янгиланишларга берилётган баҳодир.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Шавкат Миромонович даврида қишлоқ хўжалиги соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, илмий салоҳиятни юксалтириш, самарадорликни юксак сифат босқичига олиб чиқиш, инновация билан уйғунлаштириш масаласига катта эътибор қаратила бошлади. Мамлакатимиз раҳбари бизнинг олдимизга қишлоқ хўжалигининг энг қуйи нуқтасигача етиб бориш ва унинг долзарб муаммоларини ечиш талабини қўймоқда.

Айниқса, аграр таълимнинг сифатини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш мақсадида 10 га яқин қарор ва фармонлар имзоланганининг ўзи Шавкат Миромоновичнинг соҳага бўлган эътибори ва умида қанчалар катта эканини кўрсатиб турибди. Аграр соҳага берилётган давлат миқёсидаги эътибор мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасининг янги тараққиёт босқичига кўтарилишига хизмат қилади, албатта.

Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимиз раҳбарини бугунги таваллуд айёми билан ўзим ва университет жамоаси номидан чин юракдан табриклайман!

 Уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва туганмас куч-ғайрат тилайман!  



Report Page