Бугун Яшнобод тумани ҳамда Наманган ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади

Бугун Яшнобод тумани ҳамда Наманган ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади


Яшнобод туманининг “Донишманд” маҳалласидаги “Зумрад”, “Ҳуснобод”, “Шоҳимардон” ва “Мурувват” кўчаларида, ҳамда “Ширинобод” маҳалласининг “Марв” кўчасидаги аҳоли хонадонларида бугун 12 ноябрь куни соат 10:00 дан соат 17:00 га қадар электр энергиясида вақтинчалик узилишлар бўлади.

Туманнинг “Тузел” маҳалла ҳудудидаги 3366-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, (40 лет) мавзесининг 2 кварталида 2, 4, 5, 6, 13- кўп қаватли аҳоли хонадонларида;

Шунингдек, “Нодирабегим” маҳалласи ҳудудидаги 1858-сонли трансформатор пунктига қарашли паст кучланишли ҳаво линияларида 0,4 СИП симларини янги тизимга улаш ишлари олиб борилиши сабабли, ишларни хавфсиз бажариш мақсадида “Зумрад”, “Хуснобод”, “Шоҳимардон” ва “Мурувват” кўчаларида, ҳамда “А.Яссавий” маҳалла кўчаларидаги электр симларини дарахт шох-шаббадаларидан тозалаб тартибга келтириш мақсадида, ишларни хавфсиз бажариш учун аҳоли хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 17:00 гача вақтинча ўчирилади.

Андижон туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли “Оҳунбобоев” ҳамда “Камолот” подстанцияларида мукаммал таъмирланиш ишлари олиб борилиши сабабли, Андижон шаҳри ва туманидаги “Янги ҳаёт”, “А.Бакиров”, “Абдулла Аҳмедов”, “Боғишамол”, “Жохонобод”, “Завроқ”, “Оғуллик”, “Боғи Бобур”, “Шўрбулоқ”, “Жевачи”, “Гузар”, “Буюк Турон”, “Тадбиркор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида яшовчи аҳоли хонадонлари электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади. 

Поп туманидаги 35/6 кВли “Поп шаҳар” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Поп туманининг “Ҳазратибоб”, “Тинчлик”, “Учбўлар”, “Навоий”, “Ҳ.Олимжон”, “Ипак йўли”, “А.Қаххор”, “Мустақиллик” ва “Чинор” МФЙлар ҳудудларида;

Мингбулоқ туманидаги 35/10 кВли “Оқ қум” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Мингбулоқ туманининг “Оқ қум” МФЙ ҳудудида;

Чортоқ туманидаги 35/10 кВли “Алихон” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Чортоқ туманининг “Сарой”, “Қорамурут”, “Исроилов” ва “Бодомзор” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади;

 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати


Report Page