Бугун Самарқанд вилоят судлари судьялари малака ҳайъати ҳузуридаги Судьялар одоб комиссияси навбатдаги семинари.
SUDNEWS
2023 йил 22 сентябрь куни Самарқанд вилоят судининг жиноят судлов ҳайъати судьялари, туман ва шаҳар судлари раиси ҳамда судьялари иштирокида Судьялар одоб комиссияси томонидан Судьялар одоби кодекси билан тартибга солинган одоб-ахлоқ қоидаларига судьялар томонидан риоя этилишини таъминлаш юзасидан семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Раислик қилувчи-комиссия раиси О.Пардаев томонидан Судьялар одоб комиссиясининг фаолияти, судьялар томонидан Судьялар одоби кодекси билан тартибга солинган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши,
- судьянинг обрў-эътиборига путур етказадиган, одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ҳақида малака ҳайъатларига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва оммавий ахборот воситалари ва бошқа расмий манбаларда эълон қилинган маълумотларни ўрганиш;

- судья маълум бир ҳаракатнинг Судьялар одоби кодекси қоидаларига мувофиқлигига аниқлик киритиш борасида ва асоссиз маълумот тарқатилиши натижасида судьялик шаъни ва ишчанлик обрўсига путур етказилса ёки дахлсизлиги бузилган тақдирда ёҳуд судья, унинг оила аъзоларининг шахсий ҳаётига оид маълумотлар, шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳамда қонун билан қўриқланадиган маълумотлар сир сақланишини бузилган тақдирда Судьялар одоб комиссияси томонидан амалга ошириладиган чора ва тадбирлар тўғрисида маълумот бериб, тушунтириш ишлар олиб борди.
Самарқанд вилоят судлари судьялар одоб комиссияси котиби Хулкар Келдиярова
