Бугун, Республика Соғликни сақлаш раҳбари Қоракўл туманида бўлди
Бугун, Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий соҳаларни ривожлантириш, янги таълим ва тиббиёт муассасалари ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев, Бухоро вилоят ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ғофур Саидов ҳамкорлигида Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмасига ташриф буюрди. Ташриф давомида бирлашманинг шошилинч тиббий ёрдам бўлими кўздан кечирилди.
Ташриф давомида Қоракўл тиббиёт бирлашмаси таркибида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Бухоро филиалининг субфилиалларидан 20 ўринли Қоракўл туманлараро политравма ва юрак-қон томир марказини ташкил қилиш бўйича қўшимча палаталар, операцион блок ҳамда диагностик бўлимлар учун санитар ва қурилиш нормаларига тўғри келадиган бино қурилиши ва шошилинч хизматни алоҳидалаш имконини яратиш ишлари билан танишдилар.
Шундан сўнг, Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 15 январь куни Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази қурилиши билан танишиш чоғида юртимизда нефрология соҳасини ривожлантириш лозимлиги бўйича берган таклифларига асосан Вазир Қоракўл туманда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Вазирлик томонидан бир йил давомида халқаро экспертларни жалб этган ҳолда Қоракўл туманида гемодиализ хизматларининг сифати, уларни ташкил қилиш механизми, технологияси ва уларни жаҳон стандартларига олиб чиқиш учун қилиниши керак бўлган чора- тадбирлар режаси тасдиқланди.
Соғликни сақлаш тизими вакиллари янги замонавий гемодиализ маркази халқаро стандартларга мос равишда капитал таъмирланиб, мавжуд бинога мослаштирилиб, шу йилнинг март ойига қадар ишга туширилиши бўйича ўз таклифларини билдирдилар. Шунингдек, ушбу марказнинг иш фаолиятни яхшилаш бўйича Республика Урология маркази илмий ходимлари томонидан маҳорат дарслари ўтилиши бўйича тавсиялар бердилар. Лойиҳанинг иккинчи босқичида, туманда 20 та иш ўрнига эга нефрология бўлимини ташкил қилиш жараёнларни давом эттиришни режалаштириш ишларини олиб борилиш бўйича таъкидланди. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши билан туманимиз ва унга ёндош туманлардаги 100 га яқин беморларнинг маблағлари ва вақтлари тежалишида, умуман олганда халқнинг фаровонлигини яхшилашда катта ҳисса қўшилади.
Ташриф давомида Соғликни сақлаш раҳбари Қоракўл тумандаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида амалга оширилиши кутилаётган истиқболли режалар билан танишди ва ташриф давомида мазкур илм даргоҳида Бухоро тиббиёт институтнинг ҳудудий кафедрасини ташкил қилиш ишлари йўлга қўйилиши таъкидланди.
Вазир томонидан билим юртида ўқув жараёнини ташкил этишнинг тармоқ шакли, таълим дастурлари, қўшма илмий тадқиқотлар ва билимлар трансфери лойиҳалари каби муҳим шаклларни вужудга келтириш тўғрисида хулосалар берилди.
Ташриф давомида институтнинг қўшма таълим дастурлари шакллариқуйидаги тартибда оширилиши белгиланди:
- ўқув режалари ва дастурларини уйғунлаштириш, талабаларнинг билимларини ўрганиш ва баҳолаш усулларини, ҳамкор институтларда таълим натижаларини ўзаро тан олишни, дастурни бошқаришнинг умумий тузилмалари мавжудлигини, биргаликда (ёки бир-биридан алоҳида) диплом беришни ўз ичига олган қўшма ва икки томонлама (ёки ундан кўп) даражалар дастурлари;
- аккредитациядан ўтган ва тасдиқланган дастурлар, олий ўқув юртлари ва бошқа ҳамкор институтлар томонидан амалга оширилаётган таълим дастурларининг эквивалентлигини ўзаро тан олишни назарда тутиб, ҳамкор институт битирувчиларига таълим тўғрисида ўз дипломини бериши мумкин;
- франчайзинг дастурлари, таълим дастурини амалга ошириш учун бир институт томонидан бошқа ҳуқуққа ўтишни назарда тутади, таълим дастурини амалга ошириш сифатини назорат қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади .
Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати