Бугун Давергеодезкадастр қўмитасида “Ер муносабатлари” мавзусида видеовебинар бўлиб ўтди.

Бугун Давергеодезкадастр қўмитасида “Ер муносабатлари” мавзусида видеовебинар бўлиб ўтди.

Давергеодезкадастр қўмитаси Ахборот хизмати

Ушбу вебинардан кўзланган мақсад фуқаролар ва тадбиркорларни ер масалалари бўйича қийнаб келаётган муаммоларига ечим топиш, савол ва таклифларни тинглаш ҳамда уларга қонуний ечим топиш.

Вебинарда 60 дан зиёд фуқаро ва тадбиркорларнинг ўзбошимчалик билан егалланган ерларни қайтариш, ёш тадбиркорларга аукционсиз ер бериш тартиби, ерга эгалик қилишнинг қонуний асослари каби ва бошқа долзарб саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди. 

- “Бугун ўтказилган вебинар чекка ҳудудларда бизгача етиб келмаётган муаммолар борлигини кўрсатиб берди. Фуқаролар ва тадбиркорларимизнинг мулк дахлсизлигини таъминлаш ҳамда барча саволларга қонун доирасида ечим топишга орадаги тўсиқларни олиб ташлашга имконият яратди” – дейди мутахассис Рустам Пайзиев.

Хозирги кундаги карантин чораларини инобатга олган ҳолда, фуқаролар ва тадбиркорлар билан алоқаларни тўғридан тўғри олиб бориш мақсадида ҳар ҳафта Душанба ва Пайшанба кунлари турли мавзуларда шу каби вебинарлар ташкил этиш режалаштирилган.


Report Page