Бу ёз рекорд даражада иссиқ бўлиши айтилмоқда. Мутахассислар нима дейди?

Бу ёз рекорд даражада иссиқ бўлиши айтилмоқда. Мутахассислар нима дейди?

https://t.me/navoiuz_official

Бу йил Ўзбекистон ва жаҳон бўйлаб ёз фасли рекорд даражада иссиқ бўлиши кутилмоқда. Бу борада мутахассислар ва жаҳон метрологлари ўз тахминларини билдиришмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.

Бу йил баҳорнинг охири Ўзбекистонда жуда иссиқ келди. Майнинг охирги ҳафтасида ҳаво ҳарорати 26-38 даражагача, жанубда 40 даражагача кўтарилди. Энг юқори ҳароратлар Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида кузатилди, бу ҳудудларда ҳаво 40-42 даража, чўл зонасида айрим жойларда 43-44 даражагача қизиди. Бу май учун хос бўлган кўрсаткичлардан 5-7 даражага, шимолда 8-10 даражага юқоридир.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг шимолида янги ҳарорат рекордлари ўрнатилди. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг кўпчилик метеорологик станциялари маълумотларига кўра бу йилги май ойининг охирида қайд этилган бундай юқори ойлик ҳарорат аввал кузатилмаган. Республиканинг кўпгина минтақаларида айрим кунларда кунлик ҳарорат максимумлари қайд этилди.

Бу йил иссиқ эрта бошлангани сабабли кўпчиликни ёзда ҳарорат қандай бўлади деган савол қизиқтирмоқда, ҳақиқатдан ҳам ёз жуда иссиқ келадими? Бу тўғрида мутахассислар нима дейди?

Ёз фасли учун аниқ об-ҳаво прогнозларини сизга ҳеч ким бермайди ва бу синоптикларнинг «ёмон» ишлаши билан боғлиқ эмас. Шунчаки бутун иқлимий тизим хаотик бўлиб, узоқ муддатга аниқ пронозлар беришнинг имкони йўқ. Бугунги кунда тайёрланаётган мавсумий прогнозлар тахминий тавсифга эга ва умуман олганда мавсумга баҳо бериш учун фойдаланилади ва "бу даврда ўртача ҳарорат меъёрдан юқори ёки паст бўлади, ёққан ёғинлар миқдори ҳам меъёрдан кўпроқ ёки камроқ бўлади" деган кўринишда бўлади.

Бу йил мавсумий прогнозлар ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган Жаҳон об-ҳаво марказлари маълумотларига кўра кириб келган ёзда сайёрамизнинг катта қисмида ҳароратнинг мусбат аномалияси (яъни меъёрдан юқори ҳарорат) билан боғлиқ циркуляция режимларининг устун келиши кутилмоқда. Ўзгидромет Шимолий Евросиё иқлимий марказига аъзолик доирасида мавсумий прогнозлар тайёрлашда иштирок этади. Ҳар йили қиш ва ёз мавсумлари бошланишидан олдин ушбу марказда минтақадаги барча гимдрометхизматлар мутахассисларининг форумлари ўтказилади. Ушбу форумларда бутун Шимолий Евросиё ҳудуди бўйича кириб келаётган қишки ёки ёзги мавсумлар учун прогнозлар ишлаб чиқилади.



Report Page