"Бу нима аҳвол энди маскалилар халқни урадими?" сарлавҳаси остидаги ҳолатга Навоий вилоят ИИБ Расмий муносабат билдиради

"Бу нима аҳвол энди маскалилар халқни урадими?" сарлавҳаси остидаги ҳолатга Навоий вилоят ИИБ Расмий муносабат билдиради


Туман ИИБ Навбатчилик қисмига 2022 йилнинг 7 январь куни келиб тушган хабар асосида туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 2022 йилнинг 7 январь куни соат 08:00 ларда Қизилтепа тумани Тўдакўл сув ҳавзасида фаолият олиб борувчи «Голден лайк фиш» МЧЖга тегишли балиқчилик базасида ушбу МЧЖда ўзаро шартномада кўрсатилган тартибда, яъни қора рангли либослар кийиб юзларига ниқоб таққан ҳолда қўлларига резина таёқлар билан хизмат олиб бораётган назоратчи инспекторлар ҳамда Тўдакўл сув ҳавзасида балиқ овлаш билан шуғулланиб келувчи овчилар ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келганлиги, ушбу келишмовчилик назоратчи инспекторлар овчиларни ичкарига киришлари учун паспорт нусхаси талаб қилганлиги ва қора рангли либослар кийиб юзларига ниқоб таққан ҳолда қўлларига резина таёқлар билан хизмат олиб борганлиги, ушбу ҳолатдан «Голден лайк фиш» МЧЖга келган балиқчилар норози бўлиб, ушбу ёлланма ишчиларнинг хизмат фаолиятига тўсқинлик қилиб, жамоат тартибини бузганлиги аниқланди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим қора рангли либослар кийиб юзларига ниқоб таққан ҳолда қўлларига резина таёқлар билан хизмат олиб бораётган назоратчи инспекторлар шартнома асосидаги ёлланма фуқаролар, Ички ишлар ходими эмас. Уларнинг эгнидаги либоси, вазирлик шеврони ҳамда резина таёқларни қаердан олганлиги юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 209-1-моддасига кўра Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юрганлик учун қонунда жавобгарлик белгиланган.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

https://t.me/Navoi_iib_axborotxizmati

 

 

 

 

 

Report Page