Бу йил Ўзбек футболи 110 ёшга тўлади!!!
Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматиЎзбек футболнинг 110 йиллиги муносабати билан бугун 2-август куни шаҳримиздаги “Металлург” клуби қошида фаолият юритаётган “El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation” футбол академиясига Пахтакор футбол клуби афсоналари Биродар Абдураимов ҳамда Тўлаган Исоқовлар бундан ташқари Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Д.Бабажанов, вилоят Спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Р.Бобоқулов ва бошқа мутассадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишиб академиядаги ёш футболчилар билан сухбатлашиб уларга эсдалик совғалари топширдилар.
Шундан кейин ташриф буюрганлар академия фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Сўнг Бекобод шаҳар Марказий Металлург стадионида футбол бўйича Ўзбекистан Республикаси фаҳрийлари ва Тошкент вилоятидаги туман-шаҳарлар ҳокимлари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.
Ўртоқлик учрашув Якунда Бекобод шаҳар ҳокимлиги ҳамда ЎзМеткомбинат АЖ тоонидан икала жамога ҳам эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир сўнгида Ўзбекистон футболи афсонасига айланган фахрийлпрга Тошкент вилояти ҳоким ўринбосари Д.Бабажанов ҳамда Бекобод шаҳар ҳокими томонидан тўн сарполари кийдирилди.