Британия Кенгаши билан инглиз тилини ўқитишни такомиллаштириш ва мактабларда таълим сифатини ошириш бўйича келгуси 5 йиллик учун ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Британия Кенгаши билан инглиз тилини ўқитишни такомиллаштириш ва мактабларда таълим сифатини ошириш бўйича келгуси 5 йиллик учун ҳамкорлик меморандуми имзоланди


Меморандум Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия ўртасидаги таълим соҳаси ва инглиз тилини ўқитишдаги ислоҳотлар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида Халқ таълимини ривожлантириш Концепциясини қўллаб-қувватлашни кўзда тутади.

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Рейчел Айленд томонидан онлайн тарзда имзоланган меморандумда ҳамкорликнинг қатор йўналишларини белгилаб олинди. 

Меморандум Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларни биргаликда амалга ошириш мақсадида келгуси беш йилга мўлжалланган ҳамкорликни ўз ичига олади. 

Меморандум доирасида халқ таълими тизимини умумий ислоҳ қилиш, инглиз тилини ўрганиш ва ўқитишни янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия ўртасида таълим соҳасидаги шериклик ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Британия Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан узоқ муддатли ва самарали ҳамкорлик тажрибасига эга. Бугунги кунга келиб, иккита ташкилот 2030 йилгача Халқ таълими тизимини ривожлантириш Концепцияси доирасида кенг кўламли ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун қатор лойиҳалар устида ишламоқда. 

Британия Кенгашининг дастури таълим тизимидаги асосий муаммоларни аниқлаш ва ислоҳотларга яхлит ёндашувни таъминлаш мақсадида халқ таълими истиқболлари, стратегияси бўйича маслаҳат ҳамда тадқиқотларни ўз ичига олади. 

Шунингдек, Британия Кенгаши таълим соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликни таъминлаш учун Халқ таълими вазирлиги ҳузурида ташкил этилган янги университет билан ҳамкорлик қилмоқда.

2019 йилда Британия Кенгаши инглиз тилидаги кенг кўламли миллий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун мактабларда инглиз тили ўқитилишини ислоҳ қилиш мақсадида битирувчилар ўртасида инглиз тили билимларини оширишга қаратилган Future English дастурини ишга туширди. Ушбу лойиҳа, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Report Page