Брифинг | Кадастр тизимида 2023 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар таҳлили | By Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги | Facebook
https://t.me/aoka_uzБу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъматжон Атамуратов маълум қилди.
2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига UzKAD тизими орқали республиканинг умумий 44,9 млн гектар ер майдонидан 43,2 млн гектари ёки 96 фоизининг электрон харитаси яратилиб,40,3 млн гектари давлат рўйхатидан ўтказилди.
Жумладан, 24,8 млн гектар қишлоқ хўжалиги ерлари, 11,8 млн гектар ўрмон фонди ерлари, 3,1 млн гектар табиатни муҳофаза қилиш ерлари, 1,8 млн гектар давлат захира ерлари, 687 минг гектар сув фонди ерлари ва 53 минг гектар cаноат, транспорт, алоқа мудофаа ва бошқа ерлар эгаллаган ерларнинг электрон харитаси яратилди.
2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига кадастр базасида ҳисобга олинган кўчмас мулк объектлари сони 8,2 млн.тадан ошди.
III. Геодезия ва картография йўналишида 15 та геодезия пунктлари текширилди, 46 та геодезик ўлчовлар бажарилди, 21,7 минг кв.км майдонда аэрофотосуратга олиш ишлари бажарилди, 12 минг кв.км майдоннинг ортофотопланлари ва 28,1 минг кв.км майдоннинг очиқ турдаги хариталари яратилди.
IV. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини аукцион савдоларига чиқарилиши
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига асосан тадбиркорлик фаолияти учун кадастр идоралари томонидан 1 028,3 гектар майдондаги 10 441 та ер участкалари “Yerelektron” тизимига киритилди.
Аҳолимизга хизмат кўрсатиш йўналишида 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар.
Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси томонидан фуқаро ҳамда тадбиркорларга кўрсатиладиган 10 та давлат хизматлари бўйича жами 271 мингдан ортиқ аризалар кўриб чиқилган. Ушбу аризалар ДХМ, my.gov.uz, нотариал идоралар орқали келиб тушган.
Жумладан ,
Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш учун 23 964 та ариза келиб тушган ва кўриб чиқилган.
Кадастр паспортини шакллантириш хизматидан фойдаланиш мақсадида республика бўйича 74 755 та ариза келиб тушган.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича фуқаролардан 123 231 та аризалар ўрганиб чиқилган.
Ипотека ҳамда бинолар ва иншоотларга бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 13 526 та аризалар кўриб чиқилган.
Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш бўйича 35 897 аризалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, 40 703 та Янги кўчмас мулк объектлари ҳисобга олинди. Шунингдек 9 685 та кўчмас мулкда қўшимча қурилмалар қилингани маълум бўлди.