Браконьерлик бўйича 5 994 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган, айбдорларга нисбатан жами 8,2 млрд сўм жарима ва 7,9 млрд сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган

Браконьерлик бўйича 5 994 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган, айбдорларга нисбатан жами 8,2 млрд сўм жарима ва 7,9 млрд сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бугун АОКАда Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов, бошқарма бошлиқлари Азизбек Калимбетов, Абдумажид Холмуродов, Жамшид Ишчанов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида қўмитанинг 9 ойлик фаолияти якунлари таҳлил қилинди:

https://t.me/aokamediakontent

Давлат экология қўмитаси томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида фаолият йўналишидаги устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда кенг кўламдаги чора-тадбирлар амалга оширилди.

✔️ Чиқиндилар билан ишлаш йўналиши: соҳага оид 2 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. 2022 йил 11 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ–189-сон Фармони ҳамда “Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ–349-сон қарори қабул қилинди ва бу борада амалий ишлар олиб борилмоқда.

Санитар тозалаш корхоналари тасарруфида 4 162 та махсус техника воситалари 4 142 та чиқинди йиғиш майдончалари (шундан 2 455 таси уйчали) ва 18 899 та чиқинди контейнерлари ҳамда 195 та қаттиқ маиший чиқинди полигонлари мавжуд. Бугунга қадар 239 та қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонларининг 22 таси рекультивация қилиниб, 44 та полигон фаолияти тўхтатилди ва ҳокимият ер захирасига топширилди. 813 та биологик чиқиндиларни кўмиш жойлари ҳамда 233 та қаттиқ маиший чиқинди полигонлари географик ахборот тизими кадастрлар базасига киритилди.

2022 йилда 9 526 та контейнерлардан 7 067 таси ўрнатилган, жумладан Соғлиқни сақлашда – 1 464 та, Халқ таълимида – 3 154 та, Мактабгача таълим вазирлигида эса 2 449 та ўрнатилди.

Маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасида инвестицион жозибадорликни ошириш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Осиё тараққиёт банкининг кредит маблағлари ҳисобига 300 та чиқинди ташиш махсус техникаси, 6 000 та чиқинди контейнерлари ва 13 та эгарли шатакчи автотранспорт воситаларини харид қилиш шартномалари имзоланди.

Тошкент шаҳрида 2022 йил 26 март куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида ”Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида маиший чиқинди полигонларини рекультивация қилиш ва янги полигонлар қуриш“ лойиҳаси юзасидан 120,0 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит шартномаси имзоланди.

Корея Республикасининг “KEITI” институти ишитирокида “Жиззах вилоятида мавжуд полигонларни ёпиш янги замонавий полигонлар қуриш ва моддий техник базасини мустахкамлаш” лойиҳаси доирасида жами 98,4 млн. АҚШ доллар (грант 8,4 млн. АҚШ доллар, кредит 90,0 млн. АҚШ доллар) миқдоридаги концепция ишлаб чиқилиб, Корея ҳукумати томонидан маъқулланди.

Тошкент вилоятида Италия компаниясиининг 200,0 млн. евро миқдоридаги инвестиция маблағлари ҳисобига йилига 200,0 минг тоннадан ортиқ чиқиндиларни ёқиш ҳисобига 79,0 минг МВт соат электр энергияси ишлаб чиқариш инвестицион лойиҳаси концепциялари ишлаб чиқилди.

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича 2022 йилда 32 та лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига уларнинг сони 51 тага етказилди. Давлат томонидан тадбиркорларга битимлар асосида 1 339 та махсус техника, 61 та полигон, 670 та чиқинди тўплаш шохобчаси, 50 та автотураргоҳ, 4 648 та контейнер бириктириб берилди.

Мазкур битимлар асосида хусусий-шериклар томонидан 85 млрд. сўм инвестиция киритилиб, 134 та махсус техника, 1 026 та чиқинди контейнери, 9 та чиқиндиларни саралаш ускунаси, 3 та чиқиндиларни қайта ишлаш ускуналари, 3 та чиқиндиларни қайта ишлаш харид қилинди. 1 та чиқиндиларни қайта юклаш шаҳобчачи, 78 та чиқинди тўплаш шохобчаси қурилди ҳамда жами 1 958 та янги иш ўрни яратилди.

Санитар тозалаш корхоналаридаги мавжуд 2 773 та техника воситаларининг 2 310 тасига GPS онлайн кузатиш ускуналари ҳамда ноқонуний чиқинди тўпланиш ҳолатлари аниқланган жойларда 15 та кузатув камералари ўрнатилиб, ҳудудларда ташкил этилган назорат марказлари томонидан назорат қилинмоқда.

Абонентлар ҳисобини юритишнинг биллинг тизими ҳамда Ecopay онлайн тўлов тизими яратилиб ишга туширилди.

Айни вақтда Тошкент шаҳри бўйича чиқиндилар учун мажбурий тўловларни ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими ҳамда электр энергияси учун ҳисоб-китобларни юритиш биллинг тизими ўзаро интеграция қилиш якунланиши натижасида абонентлар 400 мингтага ва тушум режаси 1,6 млрд сўмга кўпайишига эришилади.

✔️ Биохилмахилликни асраш  йўналиши: 2022 йил 9 ой давомида ЯИДПХ (давлат хизматлар) орқали келиб тушган жами 5 минг 806 та мурожаатларда давлат ўрмон фондига кирмайдиган 358 минг 877 туп дарахт ва буталарни кесиш, кўчириб ўтказиш ҳамда буташ сўралган. Шундан 2 минг 321 та мурожаатда 52 мингдан зиёд дарахтни кесишга ва 2 минг 108 та мурожаатда 134 мингдан зиёд дарахтни кесишга рад жавоби берилиб, қарийб 307 минг туп дарахт сақланиб қолинди.

2022 йил 9 ой давомида давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардан ташқари, Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғишга жами 64 та рухсатнома берилди.

Ёввойи ўсимликларни ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун жами 252 та рухсатнома берилган.

44 та хўжалик юритувчи субъект ва жисмоний шахслар томонидан ташкил этилган (Қизилмия, коврак, ковул ва бошқа турдаги доривор, озуқабоп ва техник ўсимликлари) мавжуд жами 9976 гектар плантациялар рўйхатга олинган.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2022 йил баҳор мавсумида 126 млн. 414 минг (режага нисбатан 101,1 фоиз) дона кўчатлар экилди.

Шундан, маҳаллалар ва бошқа объектлар ҳудудларида 25,8 млн. дона, фермер хўжаликлари экин ер майдонлари четларига ҳамда иҳота дарахтлари 44,8 млн. дона, ижтимоий соҳа объектлари ҳудудларида 6,2 млн. дона, автомобиль йўллари ёқасига 4,6 млн. дона, Ободонлаштириш объектларига 21,8 млн. дона, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига 23,2 млн. дона кўчатлар экилди.

✔️ Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш йўналишида:

        Локал оқова сув тозалаш иншоотлари қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган 76 та корхонадан жорий йилда 82 тасида иншоотлар қуриб битказилди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарорига асосан ер усти табиий сув объектлари сувларидан фойдаланиш учун махсус рухсатнома олиш бўйича жами 54 та аризалар кўриб чиқилиб, 38 тасига рухсатнома расмийлаштирилди, 12 таси қарор талабига асосан табиий сув объекти бўлмаганлиги учун қайтарилди.

Тошкент шаҳридаги “Салар” ва “Бўзсув” оқова тозалаш иншоотларида экологик назорат тадбирлари ўтказилди. Тезкор  ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳудудлардаги 44 та ишлаб чиқариш корхоналарида ўрганиш ўтказилиди.

Дарё ўзанларини тозалаш, лицензия асосида саноат миқёсда қум шағал қазиб олувчи субъектлар фаолиятини назорат қилиб  борилмоқда. Идоралараро ишчи гуруҳлар тузилиб, амал қилиш муддати ўтган, шартнома шартлари бузилган ва бошқа қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган 89 та объектлар бўйича “Хавфсиз дарё” ДУК билан тузилган шартномалар бекор қилинди. 35 та лицензияга эга субъектлар бўйича суд органларига ҳужжатлар тақдим этилиб, 15 таси бекор қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сонли қарори ижроси доирасида “Давергеодезкадастр” томонидан юборилган жами 50 мингдан ортиқ аризалар кўриб чиқилиб, тегишли хулосалар берилиши таъминланди. 2 мингдан ортиқ ҳолатда экологик талабга жавоб бермайдиган (дарахт, сув муҳофаза зоналари ва бошқа сабаблар туфайли) ҳужжатлар бўйича рад этилган хулосалар берилди.

✔️ Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш йўналишида:

Маълумотларга кўра, атмосфера ҳавосига умумий ташланмаларнинг 1,295 млн тоннаси (58,8 фоиз) транспорт воситалари ҳамда 909 минг тоннаси (41,2 фоиз) саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ҳисобот даврида 42 та ишлаб чиқариш ва саноат корхоналарида жами 165 та чанг-газларни тутиб қолиш ускуналарини таъмирлаш ва янгиларига алмаштириш ишлари амалга оширилди.

“Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Шўрсув шаҳарчасида жойлашган қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида атроф-муҳитга салбий таъсирларни камайтириш ҳамда корхоналарни экологик талаблар асосида модернизациялаш Дастури” ишлаб чиқилиб, дастур доирасида 5 та цемент ва 14 та гипс корхоналарининг атмосферага ташламаларни чиқарувчи манбаларга юқори самарадорликка (95 ва 99,5 %) эга чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилди.

Транспорт воситаларидан атмосферага ташламаларни камайтириш ва меъёр даражасини аниқлаш мақсадида икки босқичли “Тоза ҳаво” тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида жами 286 432 та автотранспорт воситалари ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари назоратдан ўтказилиши таъминланди. Текширилган автотранспорт воситаларининг 7597 таси ёки 2,7 фоизида ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқорилиги аниқланган ва бартараф этиш учун автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаларига йўналтирилган. Натижада 160 тонна ифлослантирувчи моддалар атмосфера ҳавосига чиқарилиши олди олинган.

✔️ Атроф-муҳит ифлосланишини мувофиқлаштириш ва мониторинг йўналишида:

Мониторинг амалга ошириш режасига мувофиқ давлат экологик мониторинги ўтказиладиган объектлар жами сони 790 та (шундан: атмосфера ҳавоси объектлари 372 та тупроқни ифлослантирувчи объектлар 152 та ва оқова сув объектлари 266) га етказилди.

2022 йил давомида 762 та  корхоналарнинг 5368 та (шундан, атмосфера бўйича 351/3293, сув ресурслари бўйича 262/1435, тупроқ ифлосланиши мониторинги бўйича 149/640 тани ташкил этади) манбаларида мониторинг амалга оширилди.

284 та объектларнинг 552 та манбаларида меъёрдан ортган ҳолатлар аниқланиб, хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан 16,66 млн. сўм жарима ва 12 993.24 млн. сўм компенсация ҳисобланган.

Таҳлилий лабораторияларнинг моддий-техника базасини такомиллаштириш бўйича 12 та ҳудудий лабораториялари 15,4 млрд. сўмлик 135 та асбоб-ускунлар, 330 та лаборатория мебеллари, 16632 та лаборатория идишлари билан таъминланди.

✔️ Назорат инспекцияси йўналишида:

Браконьерликка қарши кураш тадбирлари давомида давлат инспекторлари томонидан жами 5 994 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 8,2 млрд.сўм жарима  ва 7,9 млрд сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланган.

512 м3 саксовулларни ноқонуний кесган 190 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан 525 млн сўм жарима ва зарарлар, дарахт ва буталарни ноқонуний кесган 3 170 та шахсга нисбатан 12,2 млрд. сўм жарима ва зарарлар белгиланди.

Соҳага оид аниқланган қонунбузарликлар сони 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 111 фоиз, белгиланган жарималар суммаси эса 117 фоизни ташкил этган. 951 та ҳолат бўйича 6,1 млрд сўм жарима ва табиатга етказилган зарарларни ундириш юзасидан материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритилди.

Report Page