Бозорда ўғрилик қилган номаълум шахс аниқланиб, қўлга олинди

Бозорда ўғрилик қилган номаълум шахс аниқланиб, қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

Шу йилнинг 16 декабрь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи М.С Нурафшон шаҳар ҳудудида жойлашган деҳқон бозорида кийим-кечакларини йиғиштираётган вақтида номаълум шахс унга тегишли ичида 6 млн. сўм пули ва “Самсунг” мобиль телефони бўлган сумкасини ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ўртачирчиқ тумани Туркистон маҳалласида яшовчи У.С. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page