Бож тўлашдан шартли озод этиладиган товарлар рўйхати тўлдирилди

Бож тўлашдан шартли озод этиладиган товарлар рўйхати тўлдирилди

navoiyhuquqiytargibot
322-сон, 23.05.2020й.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар 


Ҳукумат қарори билан Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш, озод этиш шартлари, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари қўлланиладиган вақтинча олиб кириладиган товарлар рўйхатига қўшимча киритилди.

📝 Унга кўра, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишга мўлжалланган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган махсус техника ва технологик ускуналар божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этилади.


✅ Махсус техника ва технологик ускуналардан кўрсатилган лойиҳалар доирасидан ташқарида фойдаланганлик ҳолати аниқланганда, божхона тўловлари белгиланган тартибда ундирилади.


Навоий вилояти адлия бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

🔹 Telegramдаги расмий саҳифаси: https://t.me/Navoiy_adliya_uz

🔹 Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси: htps://www.facebook.com/groups/537051263317134/?ref=groups_header

✅ Мурожаат учун:

🔹 Telegram-bot: @Adliya_onlayn_bot

🔹 Расмий веб-сайт: t.me/navoi.adliya.uz

Report Page