Бош прокуратура: ҳар бир нобуд қилинган дарахт учун 100 туп кўчат компенсация

Бош прокуратура: ҳар бир нобуд қилинган дарахт учун 100 туп кўчат компенсация


АОКАда Бош прокуратура мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси юзасидан прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Республикаси Прези-дентининг 2023 йил 31 майдаги “Экология ва атроф - муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора - тадбирлари тўғрисида”ги 81 - сон Фармони   ижросини   таъминлашнинг   зарур   чоралари   кўрилмоқда.

Хусусан, Экология, атроф - муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда - вазирлик) билан самарали идоралараро ҳамкорлик йўлга қўйилиб, энг аввало, жамиятда экологик маданиятни тарғиб қилиш, аҳолини ресурсларга тежамкор муносабатда бўлиш ва табиатни асраш руҳида тарбиялаш орқали ҳуқуқбузар-

ликларнинг   олдини   олишга   алоҳида  урғу  берилмоқда.

Биргина 2023 йилда идоралараро ҳамкорлик асосида:

– аҳоли ва жамоатчилик иштирокида 600 дан ортиқ учрашув

ва   тарғибот   тадбирлари   ташкил   этилди;

– туман - шаҳарларда 400 дан ортиқ экологик назорат (рейд) тадбирлари   ўтказилди;

– интернет ва ижтимоий тармоқлар мониторинги асосида

жойларда аҳолини қийнаётган 100 дан ортиқ экологик муаммолар

барвақт   аниқланиб,   ҳамкорликда   бартараф   қилинди.

 

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижроси доирасида барча ҳудудларда экология ва прокуратура идоралараро ишчи гуруҳлари

ташкил этилиб, 2023 йил “кузги” дарахт экиш мавсумида республика бўйича   92   млн.  туп   кўчат   ва   буталар   экилиши   таъминланди.

Прокуратура органлари томонидан ҳам 591 гектар ер майдонида

583 минг туп манзарали ва мевали кўчатлар экилди, 414,5 гектар

ер майдонида 145 та “прокурор боғ”лари ташкил этилиб, келгусида парвариш   қилиниши   учун   масъул   идораларга   бириктирилди.

 

Дарахтлар кесилишига эълон қилинган мораторий ижросини ўрганиш бўйича ташкил этилган назорат тадбирлари давомида

4 190 та ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари аниқланиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилиш билан бир қаторда

ҳар бир нобуд қилинган дарахт учун 100 туп кўчатни компенсация

тарзида экиш мажбурияти юкланиши ва давлат ихтиёрига 8,7 млрд.

сўм   ундирилиши  таъминланди.

Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, дарахтларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасидаги чора - тадбирлар доирасида Фанлар академияси ҳузуридаги Ядро физикаси институти боғи (255 гектар) ва Ўрмон хўжалиги илмий - тадқиқот институтининг “Дархон” илмий тажриба станцияси (29,6 гектар) ҳудудидаги ўсим-ликлар дунёси Бош прокуратура назоратига олиниб, жами 10 минг туп

кўчат    экилди.

 

Табиий муҳофаза ҳудудлари ва ўрмон фондини ҳимоялаш мақсадида Бош прокуратура ва вазирлик қўшма топшириғи асосида ижарадаги 67 778 гектар ўрмон фонди ер майдонлари хатловдан ўтказилиб, 17 та ноқонуний қарорлар бекор қилинди ҳамда ноқонуний эгалланган 1 577 гектар ер майдони ўрмон фонди ҳисобига қай-

тарилди, жиддий қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 24 та жиноят

иши   қўзғатилди.

Бош прокуратура томонидан Сурхондарё вилоятидаги “Боботоғ”

ва Самарқанд вилоятидаги “Зарафшон” ўрмон хўжаликлари ҳудуди

тўлиқ ўрганилиб, 25 та ноқонуний қурилмалар бартараф қилинди

ҳамда ноёб ўсимликлар муҳофазаси кучайтирилиб, 59 гектар майдонга

83   минг   туп   мевали   дарахт   кўчатлари   экилиши   таъминланди.

 

Бундан ташқари, сув ҳавзалари ва дарё ўзанлари муҳофазаси доирасида прокуратура, экология ҳамда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимларидан иборат идоралараро ишчи гуруҳлари тузилиб, Сирдарё, Чирчиқ, Оҳангарон, Зарафшон, Оқдарё ва Қорадарё дарёлари ўзанларида   кенг   қамровли   назорат   тадбирлари   ўтказилди.

Назорат тадбирларида 65,7 млрд. сўмлик 215 минг м3 норуда фойдали қазилмалар ноқонуний қазилганлиги ҳолатлари юзасидан

45 та жиноят иши қўзғатилиб, табиатга етказилган 7,1 млрд. сўм зарар

ва   34,8   млрд.   сўм   компенсация   тўловлари   ундирилди.

Тадбирлар давомида дарёларнинг муҳофаза зоналарида 744 та ноқонуний чиқинди ташлаш жойлари бартараф этилиб, сув ҳавзаси минтақалари   17 200   тонна   чиқиндидан   тозаланди.

Ҳозирда қайд этилган дарёлар ўзанларида қонун бузилишларни олдини олиш мақсадида видеокузатув камералари ўрнатиш ишлари

амалга  оширилиб,   онлайн   назорат   жорий  қилинмоқда.

 

Атмосфера ҳавоси ва сувга зарарли ташланмалар чиқарилиши

ҳолатлари мунтазам таҳлил қилиниб, бунда энг аввало аҳолидан шикоятлар тушаётган ҳудудлардаги вазият ҳамкорликда ўрганил-

моқда.

Хусусан, Ўзбекистон тумани Шўрсув шаҳарчаси ҳудудида

қурилиш махсулотлари ишлаб чиқарувчи 37 та корхоналар фаолияти ўрганилиб, ишлаб чиқариш жараёнида атмосфера ҳавосига белгиланган меъёрдан ортиқ саноат ташламаларини чиқараётган 10 та корхона фаолияти чанг ушлаш филтрларини талабга мослаштириш тўғрисидаги мажбурий кўрсатма билан 10 кун муддатга вақтинча тўхтатилди, атмосферага ташланган ифлослантирувчи моддалар учун жами

791   млн.   сўм   қўшимча   компенсация   тўловлари   ҳисобланди.

 

Шу каби, ҳозирда вазирлик ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида атмосфера ҳавоси ва сув ҳавзаларини ифлослантириш манбалари

ва зарарли ташламалар ҳажмини кескин қисқартириш масалалари идоралараро   ишчи  гуруҳи  тузилган   ҳолда   ўрганилмоқда.

Бунда асосий эътибор пойтахт минтақасидаги барча ишлаб

чиқариш корхоналарини хатловдан ўтказиб, улар томонидан атмосфера ҳавоси ҳамда Бўзсув, Салар каналлари ва Чирчиқ дарёсига саноат ташламалари (чиқиндилари) ажратилиши ҳажмлари, шунингдек

“Бўзсув”, “Қодирия” ва “Қибрай” сув иншоотлари ҳамда “Бўзсув”,

“Салар” ва “Бектемир” туйинтириш (оқова сув тозалаш) иншоот-

ларининг  фаолиятини  тўлиқ   ўрганишга  қаратилган.

Шу билан бирга, маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш соҳасидаги қонунчилик ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик билан ҳамкорликда ҳудудларда

ташкил этилган санитария тозалаш давлат унитар корхоналари

(11 та), давлат хусусий шериклик асосида тузилган корхоналар

(39 та) ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс

амалга ошириш кластерлари (7 та) фаолияти самарадорлигини

ошириш ва аҳолини тегишли хизматлар билан қамраб олиш дара-

жасини   ошириш  чоралари  кўрилмоқда.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил

4 январдаги “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш

ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора - тадбирлар тўғрисида”ги 5 - сон Фармони ижроси назоратга

олиниб, белгиланган вазифалар ўзаро ҳамкорликда (амалий ёрдам

берган   ҳолда)   ижро   этилишига   алоҳида   эътибор   қаратилган.

Маълумот учун: 2024 йил якунига қадар ҳудудларни экологик баҳолаш тизими жорий қилинади (“eco - indicator.uz” рейтинги шакллантирилади ва ҳар

бир  ҳудуднинг   экологик  паспорти   эълон   қилинади).

 

 

Юқоридаги соҳаларда ўтказилган назорат тадбирлари даво-мида:

– давлат  органларига  610  та  тақдимномалар  киритилди;

– судларга  5,7  млрд.  сўмлик  даъво  аризалари  киритилди;

– мансабдор шахсларнинг 404 та ноқонуний қарори бекор

қилинди;

– 821 нафар шахс огоҳлантирилиб, 1878 нафар шахс интизомий

ва   маъмурий  жавобгарликка  тортилди;

– қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 205 та жиноят иши қўзғатилиб,   давлат   фойдасига   31,1   млрд.   сўм   ундирилди.

– 81-ПФ фармони билан ташкил этилган бошқарма томонидан вазирлик билан ҳамкорликда 30.3 млрд.   сўм  конпенсация тўловлари, 195.2 млрд.   сўм санитар тозалаш хизмати бўйича ундирувлар, қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 6.5 млрд.   сўм маъмурий жарималар, жиноят ишлари доирасида    31,1   млрд.   сўм   давлат  фойдасига ундирилди.

(жами 266.1 млрд. сўм).

 

Назорат тадбирлари ва идоралараро ҳамкорлик таҳлили экология, атроф - муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасида тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора - тадбирлар

изчил   давом   эттирилиши   лозимлигидан   далолат   бермоқда.

Жорий йилда ҳам прокуратура органлари томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда республикамиз табиатини муҳофаза қилиш ва экологик вазиятини яхшилашга қаратилган

фаолият давом эттирилиб, йўлга қўйилган амалиёт билан бир қаторда, қуйидаги йўналишларда чуқур таҳлил асосида ташкилий ва назорат фаолиятини   жадаллаштириш   режалаштирилган:

1) кучли иқтисодий ўсиш шароитида ёввойи табиатни инсон фаолиятининг салбий оқибатларидан барқарор ҳимоя қилиш мақ-

садида ёввойи табиатга қарши жиноятлар, шу жумладан ўсимлик

ва ҳайвонот дунёсининг ноқонуний савдосига қарши кураш самара-дорлигини   ошириш;

Ўзбекистон йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ёввойи фауна

ва флора турларининг халқаро савдоси тўрисидаги халқаро конвенция (CITES) аъзоси ҳисобланиб, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг 520 та тури қизил

китобга   киритилган.

2) экология ва прокуратура органлари электрон платформаларини интеграция қилиш ва идоралараро назорат ўрнатиш орқали табиий ресурсларни тасарруф этиш, улардан фойдаланиш хўжалик фаолия-

тининг атроф - муҳитга таъсирини мониторинг қилиш жараёнини   рақамлаштириш   (онлайн   назорат);

3) экология соҳасидаги компенсация ва бошқа тўловларни

ундириш ишларини янада жадаллаштириб, бюджетга қўшимча

тушумни   таъминлаш.

Report Page