Бош мақсад- ўсимликларни ҳимоя қилиш. Навбатдаги семинар Оқдарё туманида бўлиб ўтди.

Бош мақсад- ўсимликларни ҳимоя қилиш. Навбатдаги семинар Оқдарё туманида бўлиб ўтди.

Самарқанд вилояти


Айни кунларда Самарқанд вилоятида Ўсимликлар зараркунандаларига қарши курашиш дастурида амалда бўлиб, лойиҳа доирасида вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан мавжуд биолабораториялар ва ўсимликлар клиникалари фаолиятини яна такомиллаштириш, қишлоқ хўжалик экинлари экилган майдонларда зараркунандаларни аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш кўпайишини олдини олиш каби чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори иштирокида ушбу масалаларга қаратилган навбатдаги кўргазмали семинар Оқдарё туманининг “Биометод” МЧЖ биолабораторияси ҳудудида бўлиб ўтди.


Мазкур семинарда, хонадонбай биолабораторияларни ташкил этиш самарадорлигини ошириш, биофонни ривожлантириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан таббий ҳосил олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнесни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш масалалари алоҳида таъқидлаб ўтилди.

Шунингдек, семинарда ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш, уларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, клиникалар қошида отрядлар ташкил қилиб, фермер ва деҳқон хўжаликларида ҳамда аҳоли томорқаларида етиштирилаётган маҳсулотларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш мақсадида кимёвий препаратлар билан ишлов бериш хизматини йўлга қўйиш масалалари бўйича семинар иштирокчиларига керакли тавсиялар ва топшириқлар бериб ўтди.


Семинарда Вилоятда мавжуд 34 та биолабораториялар фаолияти самардорлигини ошириш, шунингдек, биоҳимоя дастури доирасида олтинкўз ва бракон энтомофагларини хонадонбай кўпайтириш, мавжуд 105 та ўсимликлар клиникалари фаолиятида хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасини ривожлантириш натижасида маҳсулот етиштирувчилар ва хизмат кўрсатувчиларнинг манфаатдорлиги ортиши аниқ рақамларда тушунтириб ўтилди. Шунингдек, фитосанитар ҳолатлар бузилган ҳолатда, маъмурий чора кўриш масалалари юзасидан маъсулларга аниқ кўрсатмалар берилди. Ўсимликларни ҳимоя қилишда малакали мутахассислар ва тадбиркорларни жалб қилиш мақсадида сектор раҳбарлари туман, шаҳар ҳокимликлари, маҳаллалар ва бошқа алоқадор ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.



Албатта соҳа ходимлари иштирокидаги бундай мулоқотлар аввало озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қолаверса, маҳсулот етиштириш ва экспорт қилишда фитосанитар талабларига қатъий амал қилинишини таъминлаш билан бирга маҳсулотни импортёр давлатга муайян талабларга мос равишда етказиб бериш юртимиз экспорт салоҳиятини янада ортишига хизмат қилади.    


Вилоятимизда мавжуд 105 та Ўсимликлар клиникаси ташкил қилинган бўлиб, ушбу клиникларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилаётган фермер хўжаликлари аҳоли томорқаларидаги экинларга кимёвий воситалар етқазиб берилмоқда. Ундан ташқари клиникларда мутахассис энтомолог ҳамда фумигаторлар штати ташкил қилинган бўлиб, дала майдонларида етиштирилаётган маҳсулотларга зараркунандалар бўйича энтомологлар томонидан ташхис қўйилмоқда. Ушбу клиникалардаги кимёвий воситалардан тўғри фойдаланиб ҳосилга зарар етишининг олдини олинмоқда.


Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати


Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin


Report Page