Бошқарувни эплай олмай йўловчининг умрига зомин бўлди

Бошқарувни эплай олмай йўловчининг умрига зомин бўлди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 22 март куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида яшовчи Д.Т. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани “Янгибозор-Истиқлол” йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги зовурга ағдарилиб кетган. Натижада автомашина йўловчиси С.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ва ҳайдовчи ҳамда яна 2 нафар йўловчилари, Э.Г. ва А.Н.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Report Page