Бошқарувни эплай олмай бетон тўсиққа урилди

Бошқарувни эплай олмай бетон тўсиққа урилди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 3 сентябрь куни соат 01:30ларда Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшаган 31 ёшли Ш.Н.ўз бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинани Тўрақўрғон туманидан ўтувчи “Пунгон-Наманган” йўлининг 69-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада ҳайдовчи Ш.Н. ва автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, “Обод” маҳалласида яшаган 31 ёшли О.А. ҳамда “Мовароуннахр” маҳалласида яшовчи 27 ёшли Б.Н.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчи Ш.Н. ва О.А.лар шу ерда вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси