Босқинчилар аниқланиб, қўлга олинди

Босқинчилар аниқланиб, қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 8 январь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида номаълум шахслар Бўстон маҳалласида яшовчи С.М. исмли аёлнинг уйига очиқ қолган эшиги орқали кириб, уни ва бирга яшовчи икки нафар вояга етмаган фарзандларини қўрқитиш орқали уйидан заргарлик буюмлари, пуллари ва “Iphone” русумли мобиль телефонини олиб, воқеа жойидан яширинганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Гулистон шаҳрида яшовчи С.Ж., Ж.М. ва муқаддам судланган У.Б.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page