Борода👳👈

Борода👳👈

https://t.me/Tilla_gold

Президент Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисидаги ҳужжатга имзо чеккан. Ташкилот номи ўзгаради

Ўзбекистон

@Tilla_gold


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисидаги ҳужжатга имзо чеккан.

«Kun.uz» манбаси берган маълумотга кўра, ташкилот номи ўзгарган ва Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизматига айлантирилган.

Ушбу ҳужжат қабул қилингани ҳақида яқин вақт ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти 2017 йилнинг 22 декабрида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасида Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини танқид қилган ва бу соҳада олиб бориладиган бўлажак ислоҳотлар ҳақида гапирганди.

Бундан аввалроқ, 2018 йилги Давлат дастурига асосан ҳаётий муҳим миллий манфаатларнинг ташқи ва ички таҳдидлардан кафолатли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши, лойиҳада давлатни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш соҳасида Миллий хавфсизлик хизматининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, функциялари ва ваколатлари, миллий хавфсизлик органлари фаолиятининг асосий принциплари ва самарадорлиги мезонлари, миллий хавфсизлик хизмати органлари ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари, соҳада парламент назорати механизмлари белгиланиши ҳақида хабар берилганди.



Report Page