БОРЛИГИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!

БОРЛИГИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!

ЭҲТИРОМ, ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИРОФ

 Халқимизда уруш йилларида кўрсатган мардлик ва қаҳрамонликлари учун  барчамиз учун қадрли пиру бадавлат кексаларимизни эъзозлаш, уларга меҳр, эътибор ва иззат кўрсатиш яхши анъанага айланган. Зеро, уларнинг ҳар бири биз учун жонли тарих, борлиги эса чексиз бахтдир.

Бекободлик уруш фахрийси  Турсунқул отанинг отаётган ҳар бир тонги бугунги дориломон кунлар ва юрт тинчлиги учун шукроналик ҳиссини туйиб, дуога қўл очишдан бошланади. Зеро, тинч, осуда кунлар қадрини вайронакор урушнинг ҳақиқий даҳшатларини ўз бошидан кечирган заҳматкаш инсонлар яхши билишади.

Турсунқул ота Мусулмонқулов Бекобод шаҳар "Самарқанд" маҳалласида истиқомат қилади. Бугун 9-май Хотира ва қадрлаш куни арафасида билан у истиқомат қилаётган ҳудуддаги 12-даҳа 53-уйнинг ҳовлиси отахонни қутлаш учун келган меҳмонлар билан тўлиб тошган. Каттаю кичик бирдек юзлари нурли кекса отахонни байрам билан қутлашга ошиқади.

Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Барҳаёт Мелиев ҳам шаҳар сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида отахонни йўқлаб борди. Турсунқул отани байрам билан самимий қутлади. Нуроний отахонга мустаҳкам соғлиқ тилаб, Президентимизнинг 9-май-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уруш қатнашчилари ва фахрийларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг, нуроний отахонга 15 миллион сўм миқдорида пул мукофоти ҳамда вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Турсунқул ота шукроналик билан дуога қўл очар экан, тинчлигимиз абадий бўлишини, эл-юртга ризқ-рўз, барака тилаб, узундан узоқ дуо қилди. Кўзларига ёш олиб, урушнинг суронли йиллари-ю, машаққатли дамларни бир зум хотирлади.








 


 

 

   

 

Report Page