Болажонларимиз боғчада қандай овқатланишади?

Болажонларимиз боғчада қандай овқатланишади?


Бугун Пискент туманидаги 1-сонли ихтисослашган мактабгача таълим муассасасида ягона наъмунавий мавсумий таомномалар асосида таомларни тайёрлаш бўйича ўқув-семинари ва маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси томонидан Мактабгача таълим Вазирлиги ҳамда Республика Санитария эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун мавсумий намунавий таомномаларни амалиётга жорий қилиш тўғрисида“ги 14/22-сонли Қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган семинарда туман мактабгача таълим ташкилотлари директорлари, ҳамширалари ҳамда ошпазлари иштирок этди.

Тадбир давомида “Ақлвой-ошпаз, боғчалар учун таомлар рецепти” тўпламидан фойдаланилган ҳолда тузилган ягона наъмунавий мавсумий таомномалар асосида таомларни тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ошпазлар уюшмаси мутахассиси Т.Умаралиев, Тошкент вилояти Ошпазлар уюшмаси раҳбари А.Ишанкулов ҳамда Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси қошидаги ўзбек пазандачилик саънати маркази мастер шефи У. Тўлаганова томонидан мавсумий таомномалар асосида таомларни тайёрлаш, маҳсулотларга технологик ишлов бериш, тайёр таомларни тайёрлаш технологиялари бўйича тажриба алмашилди. Боғчалар ошпазлари билан биргаликда амалда турли фойдали таомлар тайёрланиб, мутахассислар томонидан баҳоланди.

Шунингдек, маҳорат дарсида санитария-гигиена қоидалари, таом тайёрлашда эътибор берилиши лозим бўлган меъёрлар ҳамда пазандаликнинг янгича усуллари бўйича батафсил маълумот берилди.



Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page