Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тез ва тўсиқларсиз олиш имконияти мавжудми?
MoliyaPressЭнди буни “Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри” орқали амалга ошириш мумкин.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри” ишлаш тартиби қандай?
1. Фуқаролар исталган иш куни, яшаш манзиллари бўйича маҳаллага ариза ва атиги қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилса, етарли: белгиланган шаклдаги ариза, вояга етган оила аъзоларининг паспорти ва айди карталари. Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ушбу ҳужжатларнинг нусхаси олиниб, асли аризачига қайтарилади.
Ҳар ойнинг 16 санасига қадар топширилган аризалар шу ойнинг ўзида, 16-санасидан бошлаб рўйхатдан ўтган аризалар белгиланган тартибда келгуси ойда кўриб чиқилади.
Маҳалла томонидан беш иш куни мобайнида ариза ва паспорт нусхалари Пенсия жамғармасининг туман ёки шаҳар бўлимларига тақдим этилади.
Пенсия жамғармаси ходими ариза берувчи ва унинг оила аъзолари тўғрисидаги маълумотларни шу ойнинг 26-санасига қадар Ягона реэстрга киритади.
Ягона реэстр электрон ахборот алмашинуви орқали ариза берувчи оиласининг моддий ва мулкий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплайди, қайта ишлайди ва бунинг натижалари бўйича нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарорни автоматик равишда қабул қилади.
Мазкур тизимда 16 та идоралардан, 45 дан ортиқ электрон ахборотлар қайта ишланади.
Яқин орада қўшимча равишда яна 5 идоранинг маълумотлар базаси Ягона реэстрга қўшилади, 75 дан ортиқ турдаги маълумотлар олиниб, қайта ишланади.
Билиш муҳим!
Нафақа ёки моддий ёрдам тайинлашда қуйидаги ҳолларда рад этилади:
- Ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик даромад миқдори қонунчиликда белгиланган миқдордан ошганида. 2022 йилдан бошлаб минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда;
- оилада меҳнатга лаёқатли, расмий даромад манбаларига эга бўлмаган, сўнгги олти ой ичида мехнат органларида ишсиз ёки иш изловчи сифатида рўйхатда турмаган, ёки хақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси бўлмаган оила аъзоси мавжуд бўлганида;
- оила аъзоларининг бири ёки бир нечтаси ишсизлик нафақасини олиб турган бўлса;
- оила аъзолари ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси. Ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;
- оила аъзолари икки ёки ундан ортиқ транспорт воситаларига эгалик қилса ёки бош ишончнома асосида ундан фойдаланса;
- оила аъзолари биттадан ортиқ турар-жой мулкига ёки битта ва ундан ортиқ нотураржой кўчмас мулкига эгалик қилса;
- оила аъзоларининг банк депозит ҳисобварақларида умумий миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баробаридан кўп маблағлар мавжуд бўлса;
- оила аъзолари бозор қиймати меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баробаридан кўп бўлган қимматли қоғозларга эга бўлса.
4. Нафақа ёки моддий ёрдам тайинланганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида Ягона реэстр автоматик тарзда аризачига СМС-хабар юборади. Тайинлаш рад этилган тақдирда, СМС-хабарда рад этиш сабаблари ҳам кўрсатилади.
5. Ва келгуси ойнинг 4-санасига қадар Халқ банки филиалларига Ягона реэстрдан тўлов ведомостлари жўнатилади, улар асосида нафақа ва моддий ёрдам тўланади. Нафақа ва моддий ёрдам тўловлари ойнинг 5-санасидан 27-санасига қадар амалга оширилади.
Эндиликда болалар нафақаси 12 ой муддатда ва оиладаги ҳар бир бола учун тайинланади бундан ташқари ҳамда ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар тўланади.
Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри 2019 йил 1 октябрдан Сирдарё вилоятида муваффақиятли хизмат кўрсатди, 2021 йилнинг 1 январидан эса мамлакатнинг барча ҳудудларида жорий этилди.
Тўсиқсиз ижтимоий ёрдам – бу Ягона реэстрнинг иши. Бунда ариза бир ҳаракатда тақдим этилади, қарор эса ўз вақтида қабул қилинади.
Молия вазирлиги
Ахборот хизмати