Болалар боғчасида “Зукко эртакчи болажон!” танлови ғолиблари тақдирланди.

Болалар боғчасида “Зукко эртакчи болажон!” танлови ғолиблари тақдирланди.

VOBKENT.UZ

Вобкент туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида туманимиздаги 36-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Зукко эртакчи болажон!” ғолиблари тақдимотига бағишланган бадиий-мусиқали байрам тадбири бўлиб ўтди. Айтиш керакки, мазкур болалар боғчаси "Зукко эртакчи болажон!" фото-альбоми асосида жиҳозланган бўлиб, келгусида бундай масканлар сафи кенгайтириб борилади.

Табдирда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари М.Фармонов, ота-оналар, мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, муассаса тарбияланувчилари иштирок этишди. Дастлаб туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари М.Фармонов болажонларга самимий тилакларини билдириб, бугунги кунда эртамиз эгалари бўлган фарзандларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жаҳон андозаларига мувофиқ билим олиши, маънавий камол топиши учун етарлича шарт-шароитлар яратилаётганини таъкидлади.

Маънавий-маърифий тадбир давомида “Зукко эртакчи болажон!” тадбири 36-сонли мактабгача таълим муассасасида биринчи маротаба ўтказилаётгани бошқа мактабгача таълим муассасаларига ўрнак бўлиши билан болажонларнинг маънавий оламини янада бойитишга хизмат қиладиган тадбирлар ҳаётга татбиқ этишда давом этишини билдирди. Шунингдек, фарзандларимиз қалбида гўзал инсоний фазилатларни шакллантириш, тўғри қарор қабул қилиш, ўзбек халқининг қадим тарбия услубларида самарали фойдаланиш, юксак маънавий қадриятлар руҳида тарбиялаш мақсадида “Зукко эртакчи” лойиҳаси ҳам амалга оширилаётганини, таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг саҳнага “Гулбахор” болалар мусиқий гуруҳи болажонлари таклиф этилди. Улар бахтли болаликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ҳамда шўх рақслар билан иштирокчилар кайфиятини янада кўтарди.

Шунингдек, тадбир давомида "Зукко эртакчи болажон" ғолибларига қимматбаҳо совғалар топширилди. 

 Миллий урф-одатларимизнинг намунаси сифатида тадбир мобайнида тандирларда иссиқ кулчалар пиширилиб, болажонларга тортиқ қилинди. “Зукко эртакчи Болажон!” тадбири доирасида фотокўргазма ҳамда болажонлар театри томонидан томошалари намойиш этилди.


Вобкент туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page