Болалар ўйинчоқларини ўғирлаб кетган шахслар аниқланиб, ушланди
Ички ишлар вазирлигиТошкент шаҳрининг Учтепа туманида шу йил 22 октябрь номаълум шахс ТХАЙ кўчаси 5-уйда жойлашган Чилонзор туманида яшовчи М.Х.га тегишли омборхона эшигини бузиб кириб, у ердан умумий қиймати 80 млн. сўмлик турли ҳилдаги болалар ўйинчоқларини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи С.У., Б.Р. ва Ж.Я.лар содир этганликлари аниқланиб, ушландилар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси