Бой Ота, Камбағал Ота: 17 та энг яхши маслаҳатлар.

Бой Ота, Камбағал Ота: 17 та энг яхши маслаҳатлар.


1) Инсоннинг асосий тўсиқлари ҳаддан ташқари қўрқув ва ишончсизликдир. Жавобни билган аммо уни айтишдан қўрққан ўқувчиларни кўриш жуда ачинарли. Кўпинча дунёда ақлли инсонлар эмас, аммо жасур инсонлар муваффақиятли бўлишади.

2) Агар сен муаммо менда деб ўйласанг, мени ўзгартиришинг керак. Муаммо сенда эканлигини тушунсанг, ўзинг ўзгара оласан, ниманидир ўрганишинг ва доно бўлишинг мумкин. Дунйодаги кўпчилик инсонлар бошқалар ўзгаришини кутишади, лекин ўзлари эмас.

3) Тинглаш гапиришдан кўра муҳимроқдир. Агар бу бундай бўлмаганида, Худо иккита қулоқ ва бир оғиз бермаган бўларди.

4) «Мен бунга қодир эмасман» деган сўзлар руҳий тушкунликга ва депрессия олиб боради, хафагарликни ва кучсизликни олиб келади. «Бунга қандай қилиб эришишим мумкин?» деган сўзлар, имконият, ҳаяжон ва орзулар учун йўл очади, онг ва руҳни мустаҳкамлайди.

5) Инсонлар ниманидир таҳлил қилиш ўрнига, танқид қиладилар.

6) Келажагингиз бугунги кунда нима қилашингиз билан яратилади, эртанги ишларингиз билан эмас.

7) Пул – куч тимсолларидан бири. Бироқ, молиявий таълим янада кучлисидир. Пул келади ва кетади, лекин улар қандай ишлаётганини билсанг, уларни бошқара оласан ва бойроқ бўлишинг мумкин.

8) Дангасаликнинг энг кенг тарқалган шакли – жуда банд бўлиб кўринган, лекин аслида дангаса бўлишдир.

9) Кўпинча ҳаёт сиз билан гаплашмайди. Ҳаёт мактаби, сиз ҳар томондан ўзингизни ҳис қилаётган туртки кабидир. Ҳар бир туртки – ҳаёт сўзидир: «Уйғон. Мен сени бирор нарсага ўргатишни истайман.»

10) Инсонлар менга табассум қилмаслигини кўрганимда, мен уларга табассум билан боқаман ва «салом» деб айтаман. Бу ҳудди сеҳр каби, атрофимда кўпроқ жилмайган одамлар пайдо бўлади. Дунё ойна каби, сизни акс эттиради.

11) Бизда мавжуд бўлган энг қудратли нарса бизнинг онгимиздир. Яхши ривожланган ақл дарҳол катта бойликларни яратиши мумкин.

12) Худонинг қабул қилиши шарт эмас, лекин одамлар беришлари керак.

13) Ғолиблар мағлубиятлардан қўрқмайди. Муваффақиятсизлик – муваффақиятга эришиш жараёнининг ажралмас қисмидир. Омадсизликдан қочган инсонлар муваффақиятдан ҳам қочишади.

14) Кўпчилигимиз «Сиз қандай есангиз, шундай инсонсиз» деган гапни эшитганмиз. Мен буни бир оз ўзгартираман. Мен шундай дейман «Сиз нима ўқисангиз, шунга айланасиз».

15) Катта имкониятлар кўзлар билан кўринмайди. Улар ақл билан кўринади.

16) Сиз қанча пул ишлаб олганингиз эмас, балки қанча сақлаб қолганингиз муҳимдир.

17) Ҳис-туйғулар асосида ўйлаш эмас, балки ҳис-туйғуларингизни мулоҳаза юритиш учун ишлатинг.



Report Page