Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида ўсимлик дунёсига жами 272072500 сўм зарар етказилган

Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида ўсимлик дунёсига жами 272072500 сўм зарар етказилган

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати.

Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги Хазратбобо ўрмон бўлими 4-айланма 7-квартал ҳудуди “Қуруқсой” массивидан 1812 туп, Хазратбобо ўрмон бўлими 2-айланма 3-квартал ҳудудидан 409 туп тожик коврак ўсимлигининг илдизини ўртача 1-2 маротаба кесиб шираси олинганлиги натижасида Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунинг 36-моддаси талабини бузган ҳолда рухсатномасиз шира (Смола)сини олиш мақсадида илдизини кесиб шикаслантирган. Ушбу харакат туфайли қонун бузилишига йўл қўйилиши билан бир вақтда ўсимлик дунёсига ҳам зарар етказилган.

Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунинг 51-моддасига кўра ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Юридик ва жисмоний шахслар ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун хужжатларини бузиш оқибатида етказилган зарарни қонун хужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда қоплашлари шарт. Зарарни қоплаш айдорларни қонун хужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарори (қарорнинг 19-иловаси)га асосан хисобланади.

Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги Хазратбобо ўрмон бўлими ҳудудида ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори жами 272 072 500 (икки юз етмиш икки миллион етмиш икки минг беш юз) сўмни ташкил этди.

Қонунбузарлар томонидан йиғиб қўйилган картон қоғозлар шу жойнинг ўзида йўқ қилинди.

Ҳозирда қонуний жавобгарлик масаласини ҳал қилиш ва табиатга етказилган зарарни ундиришда амалий ёрдам бериш учун тўпланган материаллар вилоят Прокуратурасига тақдим этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Report Page