Блогер Дима Қаюм билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат

Блогер Дима Қаюм билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат

Ички ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 16 октябрь куни “Telegram” мессенджерининг бир нечта каналларида “Блогер Дима Қаюмга нисбатан кеча Риштонда уюштирилган самосуд ҳолати” сарлавҳали хабар тарқалган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси берган маълумотга кўра, жорий йил 15 сентябрь куни Дима Қаюм таҳаллусида блогерлик қилаётган шахснинг Риштон туман ИИБга қилган мурожаати рўйхатга олинган. Ҳозирда Риштон туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан ҳолатда иштирок этган аёллар билан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати

Report Page