Бизнесда шерик бўламиз деб мўмайгина пулларини ўзлаштирди

Бизнесда шерик бўламиз деб мўмайгина пулларини ўзлаштирди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 29 июль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман Ички ишлар органларини фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасидан тушган хабарга кўра, 2018 йил август ойида Шайхонтоҳур туманида яшовчи 37 ёшли Г.К., М.Улуғбек туманида яшовчи, “Мафтун” МЧЖ раҳбари 67 ёшли Б.Н.га полиграфик ускуналарини олиб беришини ва биргаликда бизнесни давом эттиришини ваъда қилиб, банк орқали унинг номига 2.700.000.000 сўм пулларни кредитга олиб, ушбу пулларни “Полиграф” МЧЖ хисоб рақамига ўтказиб, ҳеч қандай ускуналарни олмасдан пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси