Бизнес таклиф қилиб 26 000 АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

Бизнес таклиф қилиб 26 000 АҚШ долларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 20 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туман прокуратурасидан келиб тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил май-июнь ойларида Сергели туманида яшовчи Р.М.,фуқаро Б.И.га компьютерларга хизмат кўрсатиш савдо хизматини очишни таклиф этиб, ундан Қора-қамиш даҳасида 26000 АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.М.қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси