Бизнес нимадан бошланади?
Қўрқ! Фикр қил! Ечим изла!
Шундай қилиб, сиз менинг каналимга аъзо бўлдингиз – демак муваффақиятли стартап лойиҳасини ишга тушириш, ёки мавжуд корхоналар тармоғини ривожлантиришга бўлган иштиёқингиз жуда кучли.
Аммо, бошланишига бир ўйлаб кўрайлик – бу ишлар билан шуғулланишингизнинг сабаби не?
Тўғри – тадбиркорлик сизни аввало нон-чой билан таъминлайди, жуда ишингиз юришиб кетса баъзида икра ҳам еб турасиз.
Ким нима деса десин-ку – ҳар холда бизнес пул топиш учун юритилади. Бизнеснинг ўзи ҳам маблағ талаб қилади. Маҳсулот сотасизми, ёки хизматми – фарқи йўқ – барига пул керак.
Демак – бизнес пулдан бошланади. Уни қаердан топиш мукин?
Бир нечта вариантни кўриб чиқамиз:
1. Бошқа ишда топиш;
2. Потенциал инвестор учунтижорат таклифини ишлаб чиқиш;
3. Кредит олиш учун банкка бориш;
4. МФОга ёки шунга ўхшаш корхоналарга кириш.
Шу 4 та вариантдан иккитасида корхонангизни очишингиз учун заҳирада бизнес режага эга бўлишингиз керак.
Демак пухта ўйланган бизнес ғоядан бошланади, пул ҳам убу ғоя остида йиғилади.
Ғоя айтиб ўтганимиздек пухта ўйланган ва асосли бўлиши керак. Боз устига буни энг ёмон вариант бўйича қилиб кўриш керак. Мана шу пессимистик руҳдаги вариантдан келиб чиқиб реал даромадга умид қилса арзийди.
Шу боис нимадир иш бошлаш, пул олишдан олдин – бир жойга ўтириб, фикрингини жам қил – бир варақ қоғоз олиб – ёз.
1. Сен амалга оширишни истаган ғояларинг.
2. Уларни ишга тушириш учун қанча пул керак бўлади.
3. Бу ғоялар қанча даромад олиб келиши мумкин.
4. Энг пессимистик вариантни ишга солсанг, қанча пул ишлайсан?
Мана шулар сенинг бизнес-режанг бўлади.
.....Бу маълумот сени қизиқтирмадими? Бу нарсаларни ўзим ҳам биламан деган фикрга бордингими? Бир ўйлаб кўр – 10 та тадбиркорлик лойиҳасидан 9 таси фаолиятнинг 1-йилиёқ камомад билан якун топади. Ҳаражатлар фақат иккинчи йилдагина қопланади.
Бунга сабаб бизнес ғоянинг йўқлиги...
Лекин бу ҳаммаси эмас! Биз эртага давом эттирамиз, асосийси оддий фикр юритишдан – амалий тажрибага ўтамиз!
#фикр_қил
