Бизнес клуб курслари ҳақида маълумот

Бизнес клуб курслари ҳақида маълумот

@JamshidTuychiev
Jamshid Tuychiev

Таълим жараёни қанча вақт давом этади?

-2 ойга мўлжалланган,агар дарсни қолдирсангиз қолдирган жойингиздан давом эттиришингиз мумкин, кураторлар сизга мослашади


Дарслар ҳафтада нечи марта бўлади?

-ҳафтада 1-2марта, сизга қулай бўлган кунларда бўлади


Дарслар қандай форматда олиб борилади?

-Видео- форматда бўлади. Биз сизларга онлайн платформага кириш ҳуқуқини берувчи модуль тақдим этамиз. Сиз эса вазифаларни бажарасиз, кураторлар ва мен уларни текширамиз. Агар тўғри бўлса кейинги модуль очилади, нотўғри тўғирлашингиз керак бўлган жойини кўрсатамиз

-Тизим қадамма-қадам тузилган


Менинг вақтим кам. Бизнесим бор. Улгурармикинман?

-Аслини олганда, 80% одамларнинг вақти йўқ, бизнесменларнику айтмаса ҳам бўлади. Улар ўзларини лойиҳалари билан банд бўлишади. Шу сабабли ҳам кунига бир неча соат вақт топишолмайди. Сиз кунига бир-икки соат ажратсангиз кифоя, қолганига кураторлар ва мен ёрдам бераман. Агар сизга тунда дарс қилиш қулай бўлса, келаверинг, тонгда десангиз тонгда, фарқи йўқ, муаммо йўқ!


Натижа олмасам пулимни қайтариб олсам бўладими?

-Ҳа, фақат барча дарсларни тўлиқ кўриш ва уйга вазифаларни тўлиқ бажариш шарти билан


Мен интернетни яхши тушунмайман, интернетни ҳам ўргатасизларми?

-Ҳаммаси оддий! Сизга интрукция, алгоритм кўрсатамиз, бемалол тушуниб оласиз


Сизнинг тренингларингизда қатнашган, муваффақиятга эришган тадбиркорлар борми? Улар ҳақида гапириб бера оласизми?

-Бажонидил! Биргина мисол, sharq_yulduzi аёллар кийим дўкони эгаси Тоҳир ака Мансуров 10 000 000 даромаддан 85 000 000 даромадга бир ойга етмасдан эришдилар, бунинг устига ҳали барча техникаларни қўллаганлари ҳам йўқ


Дарс қандай ўтади?

-Онлайн режимда, яъни дистанцион таълимдек ўтади. Биз сизни платформага улаймиз. Гуруҳингиздаги бошқа ўқувчиларни қўшиш учун чат ҳосил қиламиз. Сиз у ерда мулоқот қилишингиз, бирор муаммони ҳал қилишингиз мумкин


Бизнесмен ва Тўйчиев тарифлари ўртасида қандай фарқлар бор?

-Бизнесмен тарифида Жамшидбек Тўйчиев ўз командаси билан сизни бизнесингизга кириб,ундаги муаммоларни аниқлаб ,бартараф этишади. Бизнесингизни системага солишади. Бу эса сизга 100% натижа беради.


Модуллар:

1. Сотув техникалари:

-сотув босқичлари

-қўнғироқларга жавоб бериш тартиби (СКРИПТ)

-эътирозларга жавоб бериш техникалари


2. Сотув инструментлари:

-эффектив сотув сирлари

-сотув воронкаси

-мижоз портрети


3. Маркетинг стратегияси сирлари:

-мижоз суратини аниқлаш ва у билан ишлаш

-сотувчи реклама тузиш сирлари

-сотувчи сайт тузиш сирлари


4. Ходимларни бошқариш асослари:

-ходимларга эълон бериш ва уларни танлаш қоидалари

-ходимларни мотивация қилиш

-вақтни бошқариш системаси

Report Page