Biznes boshlash uchun...
Даромади ойликка, вақти раҳбарга, дам олиш кунлари байрамларга боғлиқ бўлмаган ишбилармон бўлиш кундан кунга кўпчиликнинг орзусига айланиб бормоқда.
Шу боис, турли ёшдаги йигит ва қизлар кимгадир ишлаш ўрнига ўзига ишлашни маъқул кўришмоқда.
Лекин сиз ишни нимадан бошлашни билмасангиз, нима қилиш керак? Бизнес учун қаердан ғоя излаш керак? Нимадан бошлаш керак?
Жавоб: кўзгуга қаранг!
Ҳазиллашаётганим йўқ. Кўзгуга қаранг. Аксингиздаги нигоҳни топинг ва ўзингизга ўзингиз савол беринг – Қўлимдан нима иш келади?
Қайси иш яхшироқ ўхшайди?
Мен нималарга қодирман?
Қандай қобилиятим бор?
Аксарият ишбилармонлар ўз бизнесларини – мен қайси ишни яхши қила оламан ? Мен қила оладиган қайси ишдан дуруст даромад олиш мумкин? Деган саволлар асосида қуришади.
Сизнинг қобилиятингиз ўз ишингизни очишингизга калит бўлиши мумкин, асосийси ростгўй ва ўз эҳтиёжларингизга нисбатан эътиборли бўлишингиз керак.