“Бизнес-Daily Медиа” Ноширлик уйи МЧЖ Кузатув кенгашининг ваколатлари жамият таъсисчиларининг умумий йиғилишига ва бош директор ваколатларига ўтказилди

“Бизнес-Daily Медиа” Ноширлик уйи МЧЖ Кузатув кенгашининг ваколатлари жамият таъсисчиларининг умумий йиғилишига ва бош директор ваколатларига ўтказилди

 Давлат активларини бошқариш агентлиги

 

Жорий йилнинг 30 май куни “Бизнес-Daily Медиа” ноширлик уйи МЧЖнинг 2018 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилишида Кузатув кенгашининг ваколатлари жамият таъсисчиларининг умумий йиғилишига ва бош директор ваколатларига ўтказиш орқали тугатиш бўйича қарор қабул қилинди.

 Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” ги қонуннинг 29-моддасига асосан Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларда Кузатув кенгашини ташкил этиш мажбурий характерга эга эмаслиги ҳамда жамият фаолиятига оид муҳим масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида оператив қарорлар қабул қилиш зарурияти юзага келаётганлиги сабабли жамият Кузатув кенгашини тугатиш орқали унинг ваколатлари жамият таъсисчиларининг умумий йиғилишига ва ижро органи ўртасида тақсимланди.

 


Report Page