Биз ёшларга қанот бўлайлик 

Биз ёшларга қанот бўлайлик 


Навоий шаҳрида вилоят ИИБ бошлиғи полковник Р.Турсунов  ёшлар  билан  учрашди.  Мазкур тадбирга асосан спортчи ёшлар, вақтинча ишсиз ва келажакда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни мақсад қилган йигит-қизлар қатнашди.

Тадбирда сўз олган ИИБ бошлиғи Р.Турсунов ёшларга берилган имконият ва имтиёзлар ҳақида тўхталар экан, айнан спорт билан шуғулланаётган ёшларимизга ушбу йўналишдан тўғри мақсадда фойдалана билиш, шунингдек, жамоат жойларида ахлоқ-одоб қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича ўзининг фикрларини билдирди. 

Тадбир муносабати билан шу куни очиқ эшиклар куни ҳам ташкил этилиб, унда вилоятдаги корхона, ташкилот, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган раҳбарлари ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашди. 

“ Мен спортнинг “Қўл жанги” тури билан салкам 10 йилдан буён шуғулланаман. Ички Ишлар Органларида хизмат қилиш орзуйим” – дейди, ёш спортчи Шоҳсанам Эркинова. “Тўғриси бундай учрашувларга илк маротаба қатнашаяпман. Бугун соҳа ходимлари томонидан менга ички ишлар ходими бўлиш учун меъёрий талаблар ва керакли ҳужжатлар ҳақида маълумотлар берилди”.

Тадбир сўнгида Вилоят ИИБ томонидан жамоатчилик ҳамда ёшлар билан мустаҳкам ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда ёшларни бир мақсад сари олға интилишлари учун барча зарурий чоралар кўрилиши борасида келишиб олинди.

Навоий ИИБ Ахборот хизмати


Report Page