“Биз биргамиз” лойиҳаси: аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли лойиҳанинг иккинчи босқичи

“Биз биргамиз” лойиҳаси: аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли лойиҳанинг иккинчи босқичи

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида Адлия вазирлиги ва Шодиев халқаро фонди томонидан 1 500 та ижтимоий ёрдам тўплами, картошка, пиёз ва тухум маҳсулотлари Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига келтирилди. Ушбу хайрия ёрдами Марказ орқали аҳолига етказиб берилиши таъминланди.

Ҳар бир ижтимоий ёрдам тўпламида 13 турдан ортиқ бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари (шакар, гуруч, ун, ёғ ва бошқалар) ҳамда гигиена воситалари мавжуд.

Кучлар бирлашиб, имкониятлар ортгани сабабли хайрия тадбирларининг самарадорлиги, манзиллилиги ҳам кучайди. Муҳими, бунда коронавирусга чалинишнинг “риск гуруҳи”га кирувчи фуқароларимиз саломатлиги ҳимояланиб, умумий эпидемиологик вазият назоратда ушлаб турилибди.

Марказ томонидан бугунги кунга қадар 15 000 дан ортиқ хонадонга умумий қиймати 2 млрд. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Адлия вазирлиги ва Шодиев халқаро фонди эса аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли лойиҳанинг кейинги босқичида соғлиқни сақлаш муассасалари учун зарур тиббиёт ускуналарини сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Report Page