“Биз бир бўлсак, ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!”

“Биз бир бўлсак, ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!”


31 август куни Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғида республикамиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанада Президентимиз ўтган даврда мамлакатимиз турли синовларда тобланиб, тажриба орттириб, ўзининг мақсади ва йўли, позициясига эга бўлган катта давлат сифатида шаклланганлигини таъкидлагани бежиз эмас. Давлатмиз раҳбари байрам тантанасида сўзлаган нутқида мамлакатимиз тараққиётининг асоси таълим экани эътироф этилиб, кўп асрлик тарихга эга юртимизда бу соҳада амалга оширилган ишлар бирма-бир айтиб ўтилди.

“Агар 3 минг йиллик тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, - деди Президентимиз, ота-боболаримиз асрлар мобайнида дунё тамаддунига нафақат жисмоний, балки интеллектуал меҳнати билан улкан ҳисса қўшганига гувоҳ бўламиз. Биз жаҳонга фақат хомашё эмас, аввало илм- маърифат, маънавий бойлик етказиб берган не-не улуғ зотларнинг авлодимиз. Ҳеч шубҳасиз, уларга хос бўлган буюк фазилатлар, улар яратган шонли анъаналар, бугун ҳам бизнинг қалбимизда, онгимизда, ҳаётимизда яшамоқда”.

“Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилган байрам тантанасида Президентимиз нутқи билан танишган киши ўзига хос руҳий бир тетикликни, эртанги кунга бўлган қатъий ишончни, онгу-шуури ва билагидаги ғайрат-шижоатни тўлиқ ҳис этиши аниқ. Буни Президентимизнинг қуйидаги сўзлардан ҳам билиб олиш қийин эмас.      

        “Бугун олдимизда турган вазифалар қанчалик улкан ва мураккаб бўлмасин, уларни биргаликда ҳал этишга кучимиз ҳам, имкониятимиз ҳам етади”.

Юртбошимиз томонидан айтилган қатъиятга тўла бу сўзлар ҳеч муболағасиз, халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилаётган, ўз самарали фаолияти билан эл-юрт маъмурчилиги ва равнақига-равнақ қўшаётган барча бухороликларни, шу жумладан O'zLiDePдан маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайланган халқ ноибларини, партиямизнинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ва қуйи бўғинларидаги фаолларини янги марраларни эгаллашга дават этиб турибди.

Чиндан ҳам давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда “Биз бир бўлсак, ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!”

Ана шундай юксак ватанпарварлик туйғуси қалбларимизда акс-садо бериб турибди. Қолаверса, мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тантанасидаги нутқ, партиямизнинг барча фаолллари учун дастуруламал вазифасини ўтайди.  


Обиджон Хамидов,

O'zLiDeP вилоят Кенгаши раиси,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

 




Report Page