Биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари кесимида давлат бюджети ижроси

Биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари кесимида давлат бюджети ижроси


MoliyaPress

Аввал хабар берганимиздек, Давлат бюджетининг 2020 йил 6 ойлик даромадлари 58 157 млрд. сўмни, харажатлари эса 64 878,9 млрд. сўмни ташкил этган ҳолда Давлат бюджети дефицити 6 721,9 млрд. сўмни ташкил этди.

Давлат бюджети дефицити қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланди:

- Давлат ғазначилик облигацияларини жойлаштирилишидан келиб тушган маблағлар ҳисобидан – 3 422,5 млрд.сўм;

- Халқаро молия институтларидан бюджетни қўллаб қувватлаш учун жалб қилинган маблағлар ҳисобидан – 3 299,4 млрд.сўм.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-589-сон Қонунига мувофиқ республика бюджети харажатлари биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар кесимида қабул қилинган.

Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар кесимидаги жами йиллик тасдиқланган харажатлар юқоридаги Қонунга мувофиқ 100 830,6 млрд. сўмни ташкил этиб, унга 2020 йилнинг 18 майида Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-618-сон “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонунига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ва жами харажатлар 106 250,0 млрд. сўмга тасдиқланган.

Ушбу харажатларнинг 2020 йил 6 ойлик ижросига назар ташласак, йиллик харажатларнинг 46,6 фоизи ёки 49 485,5 млрд. сўми амалга оширилганига гувоҳ бўламиз.

Қуйидаги видеороликда амалга оширилган харажатларнинг биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари кесимида батафсил ижроси бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин.



Report Page