“Бир сайловчи сайлов қутисига бир нечта блютенни ташлашга уринди”. Деҳқонободда туман депутатлиги учун ўтказилган сайловда кўзбўямачиликка йўл қўйилди
“Бир сайловчи сайлов қутисига бир нечта блютенни ташлашга уринди”. Деҳқонободда туман депутатлиги учун ўтказилган сайловда кўзбўямачиликка йўл қўйилди
Деҳқонобод туманида туман Кенгаши депутатлигига ўтказилган сайловда кўзбўямачиликка йўл қўйилди.
Бугун, 16-май якшанба куни Халқ депутатлари Деҳқонобод туман Кенгашининг бўшаб қолган 29-Бўстон сайлов округи депутатлигига сайлов бўлиб ўтди. Сайловчилар 40-умумий ўрта таълим мактаби биносидаги 209-сайлов участкасида, “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 85-умумий ўрта таълим мактаби биносида жойлашган 223-сайлов участкасида ҳамда “Ойдин йўл” МФЙ Тиббиёт коллежи биносидаги 224-сайлов участкаларида ўзига маъқул номзодга овоз берди.
“Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 85-умумий ўрта таълим мактаби биносида жойлашган 223-сайлов участкасида, Тиббиёт коллежи биносидаги 224-сайлов участкаларида сайловчиларга бир нечта блютен берилгани маълум бўлди. Бир сайловчи 15-20 талаб овоз беришга уринган ҳолат кузатилди.
Мазкур ҳолатни ўз кўзи билан кўрган ва вазиятга гувоҳ бўлган 224-сайлов участкаси раиси кўзбўямачиликни аниқлаган матбуот ходимига “муаммо қилмасликни” маслаҳат берди.
“Номзодларимизда на дастур бор, на таржимаи ҳол. Ҳеч бири сайловчилар билан учрашмаган. Сайловчиларга таклифнома ҳам берилмаган. Баъзи бир сайловчилар туман ҳокимлиги Телеграм каналидаги эълонни ўқиб, бугунги сайлов ҳақидаги хабарни кўриб сайловга келяпти. Келганларининг ҳам аксариятида фуқаролик паспорти йўқ. Шундай бўлса-да, уларга овоз бериш учун сайлов блютенлари берилмоқда. Энг ёмони бир сайловчи бир нечта блютенни олиб, овоз беришга уринмоқда. Ими-жимида бундай, кўзбўямачилик қилиб сайлов ўтказилишида туман Сайлов комиссияси раиси ва масъулларининг айби бор”, — дейди МФЙ раиси.
Туман Сайлов комиссияси мазкур ҳолатларга эътибор қаратиб, бугунги натижаларни бекор қилган ҳолда сайловни қайта ўтказади деган умиддамиз.