«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси бўйича мактаб ўқувчилар учун тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси бўйича мактаб ўқувчилар учун тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда


Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Андижон шаҳрида жойлашган “Digital city” да Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси ва “Digital city” технопарки билан ҳамкорликда мактаб ўқувчилари учун «Бир миллион дастурчи» лойиҳасининг тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Вилоятдаги ёшларни замонавий касбга йўналтириш ва уларни келажак касби ҳисобланган IT дастурлаш бўйича сифатли ва бепул онлайн масофавий таълимга жалб этиш мақсадида ўтказилган тақдимотда иштирокчиларга лойиҳанинг мазмун моҳияти, платформадан рўйхатдан ўтиш тартиблари, онлайн ўқув машғулотлари ва видеокурслар, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва соҳадаги сўнгги янгиликлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Соҳага оид бўлган қизиқарли савол-жавоб шаклида ўтказилган тақдимотда фаол иштирок этган мактаб ўқувчиларидан 14 нафарига “Digital city” технопарки IT-академияси ўқув курсларида бепул ўқишлари учун имтиёзли йўлланма берилди.Тарғибот тадбирида Андижон шаҳридаги 11, 37 ва 55 умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган жами 120 нафар ўқувчи ёшлар қатнашдилар.


Report Page