“Бир миллион дарахт” акциясига Нукус шаҳрида старт берилади

“Бир миллион дарахт” акциясига Нукус шаҳрида старт берилади


"Бир миллион дарахт" акцияси логотипи

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан амалга оширилаётган “Бир миллион дарахт” акциясига Ўзбекистоннинг шимолий ҳудуди старт берилади. Нукус шаҳри эстафетани кейинги ҳудудларга тақдим этади.

Биринчи дарахт партияси — 100 дона арча кўчатлари 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳудудида ўтқазилади. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фаоллари ташаббуси БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан қўллаб-қувватланди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази илмий-тадқиқот ва амалий ишларни ривожлантириш, экотизим ва барқарор ҳаёт фаолиятини яхшилаш, Орол денгизининг қуриган тубидаги шўрланган ерларда илғор илмий тадқиқотлар тажрибасини ва инновацияларни жорий этиш мақсадида ташкил этилган.

Қорақалпоғистон Республикасининг бошланғич нуқтаси сифатида танлангани рамзий маънога эга. Дунёда катталиги бўйича тўртинчи ўринда турувчи орол бир авлод кўз ўнгида йўқ бўлди. Орол фожиаси минтақадаги иқлим шароитини ёмонлаштирди. Орол денгизи минтақасидаги мисли кўрилмаган экологик вазият Марказий Осиёдан ошиб, глобал муаммога айланди. Бугун бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари давом этмоқда — саҳро ҳудудини яшил ўрмонга айлантирилмоқда. Мамлакатнинг ҳар бир фуқароси бу хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.

Сананинг ўзи ҳам муҳимдир. 24 октябрь — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни. Бу жамоатчилик эътиборини яна бир бор экологик муаммоларга жалб қилиш, яшаш учун қулай шароитлар яратиш, аҳолини ташвишга солаётган масалалар бўйича маълумот бериш, глобал муаммоларни ҳал қилиш учун аҳоли, сиёсий ирода ва ресурсларни жалб қилишга сабабдир.

Жадвал бўйича кейинги ҳудудлар — Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ушбу вилоятларда кўчатлар асосан сув таъминоти чекланган жойларда экилади. Шу муносабат билан мураккаб иқлим шароитларига чидамли дарахт турлари танланади. Бундан ташқари, кўчатларни экишда сувни тежайдиган технологиялар, жумладан гидрогелдан фойдаланиш режалаштирилган. Ушбу ҳудудлардаги акциялар экологик марафон шаклида (ўқитувчилар, ёшлар ва ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишчилари учун сувни тежайдиган технологиялар ёрдамида дарахтларни экиш бўйича мастер-класслар ўтказилади. Акция Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилувчи “UzWaterAware” Марказий Осиё ҳудудий экологик марказининг Ўзбекистондаги филиали лойиҳаси ҳамда маҳаллий ҳокимликлар томонидан қўллаб-қувватланади.

“Бир миллион дарахт” акциясининг мақсади — ўрмонларни кесиш ва иқлим ўзгариши таъсирига қарши курашиш, одамларни ихтиёрий равишда бирлаштириш орқали қулай атроф-муҳит яратиш, Ўзбекистонда дарахтларни кўпайтириш ва ўстириш масалаларига эътиборни жалб қилиш. Ушбу лойиҳа йилда икки маротаба: куз фаслида (октябрдан декабргача) ва баҳор фаслида (февралдан апрелгача) ўтказиш режалаштирилган.

Акциянинг муҳим хусусиятлари сифатида барча тадбирлар аҳолининг фуқаролик позициясини намойиш этиш учун шароит яратган ҳолда ихтиёрийлик ва кўнгиллилик асосида ўтказилиши белгиланади.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати


Report Page