Бир кунда бир оила отадан, иккинчи оила фарзандидан айрилди.

Бир кунда бир оила отадан, иккинчи оила фарзандидан айрилди.

Наманган ИИБ Ахборот хизмати

7 август соат 14.00 яна бир оила боқувчисидан, фарзандлар эса отасидан айрилди. Норин тумани Хаққулобод-Чўжа автомобиль йўлининг 3-километрида дамас русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай йўлнинг ўнг томонида кетаётган велосипедчини уриб юборган натижада жабрланувчи умуртқа поғонаси оғир шикасти, кўкрак бел умуртқа синиши, пастки параблегия постраматик шок ташхиси билан туман шифохонасига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тез тиббий ёрдамлар кор қилмай, у вафот этган. 

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ва туман ИИБ ходимлари воқеа жойига етиб бориб, аҳоли билан айни ҳодиса жойида муҳокама йиғилиши ўтказдилар. Бундан мақсад эса фуқаролар ўз кўзи билан вазиятни кўриб, унга ҳолис баҳо беришларига ва йўл қоидаларига эътиборли бўлишларига эришишдир. 

Муҳокама давомида ҳудуд аҳолисидан фикр ва таклифлар ҳам сўралиб, ҳаракат иштирокчиларини ҳушёрликка чақиришда МФЙ фаоллари, ёши катта кишилар ва оиладаги ота-оналар ўзаро ҳамкорликда тушунтириш ишларини олиб бориш лоизмлиги таъкидланди.

Ушбу автоҳалокатнинг муҳокамаси якунига етмай туриб соат 19.00да Наманган шаҳар Юқори Ровустон ҳудудида ҳам аянчли ЙТҲ содир бўлди. 1999 йилда туғилган фуқаро отасига тегишли бўлган Спарк русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай йўлни кесиб ўтаётган 1 ёшли болани уриб юборган. Натижада жабрланувчи бош мия ёпиқ шикасти, қўшма шикаст ташхиси билан шифохонада вафот этган.

Болага вақтида эътибор берилмагани, машиналар қатнов қисмида назоратсиз қолдирилишининг оқибатида эндигина бир ёшга тўлган гўдак бу оламни тарк этди. Бир кунда бир оила отадан, иккинчи оила дилбандидан айрилди.

Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари хулоса қилинг. Болаларга бепарво бўлманг. Йўлларда қоидаларни бузманг.