Бир гуруҳ юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилди

Бир гуруҳ юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилди

Андижон вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
Андижон вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий адлия органлари юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориши белгиланган.

Ушбу вазифадан келиб чиқиб, Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур соҳадаги фаолиятни мувофиқлаштиришда ўзларига юкланган вазифаларни самарали бажараётган давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимларини рағбатлантириб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 780-шт-сон буйруғига асосан бир гуруҳ юридик хизмати ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари берилди:

“1-даражали юрист” махсус унвон-мартаба даражаси билан:

Андижон вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Қўрғонтепа туман филиали юрисконсульти – Умаров Аббос Сайдуллаевич.

“3-даражали юрист” - махсус унвон-мартаба даражаси билан:

Андижон вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси бош юрисконсульти – Холқулов Равшанбек Карақўзиевич.

Андижон вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бош юрисконсульти – Юлдашев Шермухаммаджон Шохобиддинович.

Андижон вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси юрисконсульти – Каримов Фарходжон Рахимович.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бош юрисконсульти – Мараимов Ойбек Адилбоевич.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат кўмитасининг Андижон вилоят худудий бошқармаси бош юрисконсульти – Масобиров Санжарбек Иброхимжонович.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Балиқчи туман бўлими бош юрисконсульти – Ортиқов Ахрор Рахимович.

Андижон вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
Андижон вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими
Андижон вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

Эндиликда ушбу мартаба даражаси берилган ҳуқуқшуносларга мартаба даражаси учун қўшимча ҳақ тўлаб борилади.

Махсус унвон-мартаба даражалари бериш бўйича тантанали маросимда бошқарма раҳбарияти томонидан юридик хизмат ходимларига қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашдек масъулиятли ва шарафли ишларида муваффақиятлар ва улкан зафарлар тиладилар.

Андижон вилоят адлия бошқармаси

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими


Report Page