Билимдон, шижоатли ёшлар саралаб олинади 

Билимдон, шижоатли ёшлар саралаб олинади 


Бугун Қарши шаҳридаги “Насаф” футбол клуби марказий ўйингоҳида Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли 11 та Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати ва 10 та Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларига 5-7 синфларида ўқиш истагида ариза топширган 2003 нафар ўқувчиларга тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

Ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан чет тили, аниқ ва табиий фанлар йўналишлари бўйича 5-7-синф дарсликлар доирасида тайёрланган тест натижаларига кўра, билимдон ва шижоатли ўқувчилар саралаб олинади. 

  Ушбу синовлардан юқори балл тўплаган 990 нафар ўқувчи ДИУМИ ва ДИУларга қабул қилинади.  

 Шуни алоҳида қайд этиш керакки, вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари ҳокимликлари томонидан ташкил этилган автобусларда ўқувчилар санитария қоидаларига амал қилган ҳолда тест синовлари бўлиб ўтадиган манзилга етказилди ва синовлар тугагач яна шу автобусларда ўқувчиларни уйларига етказишади.

Синов жараёнлари иштирок этаётган ўқувчиларнинг СЭОМ ходимлари томонидан ҳарорати ўлчанмоқда ва антисептик воситалар ёрдамида дезинфекция ишлари ташкил этилмоқда. ИИБ ходимлари томонидан жамоат тартибини сақлашга эътибор қаратилган. 

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Report Page