Биласизми

Биласизми


Меҳнат гигиенаси – гигиенанинг бир бўлими. Меҳнат жараёнлари ва ишлаб чиқариш муҳитининг одам организмига таъсирини ўрганади. Қулай меҳнат шароитини яратиш ва касб касалликларининг олдини олиш учун гигиена меъёрлари ва тадбирларини ишлаб чиқади. Жисмоний меҳнат жараёнида, асосан, одам мушакларига, ақлий меҳнатда эса асабий-руҳий томондан зўр келади.

Техника ривожланиб, жисмоний меҳнат ўрнини ақлий меҳнат эгаллади ва ақлий меҳнат жараёнларини кўпроқ ўрганишга эҳтиёж тутилди. Санитария-гигиена шароитлари деганда ишловчи кишининг атрофидаги бутун вазият, жумладан, унга таъсир қилиши мумкин бўлган кимёвий моддалар, чанг, шовқин, вибрация, ионлаштирувчи нурлар, шунингдек, ҳаво ҳарорати, намлиги, ҳаракатнинг тезлиги, хоналар ёки бошқа иш жойининг ёритилиши, Микроорганизмлар кўп-камлиги ва бошқалар тушунилади.

Кишини мухофаза қилинадиган тегишли чоралар кўрилмаса, мана шу омиллар саломатликка зиён етказади. Меҳнат шароитларини яхшилаш «Ўзбекистон Республикаси давлат санитария назорати тўғрисидаги низом»га мувофиқ, меҳнат гигиенаси соҳасида давлат санитария назоратининг бажарадиган асосий вазифаси санитария қонунларига риоя қилинишини кузатиб боришдир.

Меҳнат гигиенасида назорат олиб бориш учун турли усуллардан фойдаланилади. Шулардан асосийси санитария-гигиена текширувларидир. Бундан ташқари, физиологик, статистик ҳамда экспериментал текширув усуллари ҳам бор.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва тавсия этилган махсус меъёрлар, йўриқнома ва кўрсатмаларга амал қилган ҳолда ишлашингиз саломатлигингиз учун фойдалидир.

Гули Нигор тайёрлади.

Report Page