Биласизми?

Биласизми?

Uzpharmagency
FDA - Food and Drug administration USA.

AҚШ Дорилар озиқ-овқатлар хавфсизлиги бошқармаси. Дунёдаги энг йирик, қудратли ва обрўли фарм назорат тузилмаси - Бошқарма (FDA) озиқ-овқатлар, дори воситалари, косметик буюмлар, тамаки маҳсулотлари сифатини назорат қилиш, шунингдек, мазкур соҳаларда амалдаги меъёрлар ва қонунларга амал қилинишини кузатиб борадиган ваколатли орган ҳисобланади.

FDA 1906-йилда "Дори-дармонлар ва озиқ-овқатлар тўғрисида"ги AҚШ Қонунига кўра тузилган. Даставвал (1931 йилга қадар) Кимё бюроси деб номланган.

FDA Раҳбари номзоди AҚШ Президенти томонидан таклиф этилади, Сенат томонидан тасдиқланади. FDA раҳбари AҚШ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирига бўйсунади.

FDA шунингдек, AҚШ "Соғлиқни сақлаш" Қонуни 361-бўлими ва бошқа тегишли қонунларнинг бажарилишини назорат ва мониторинг қилади.

FDA таркибидаги идора ва марказлар:

1. Биологик баҳолаш ва тадқиқотлар маркази

2. Жиҳозлар ва радиологик саломатлик маркази

3. Дори воситаларини баҳолаш, тадқиқотлар маркази

4. Озиқ-овқатлар ва қўшимча озуқалар хавфсизлиги маркази

5. Tамаки маҳсулотлари бўйича марказ

6. Ветеринария дорилари бўйича маркази

7. Tоксикологик (заҳарли моддалар) тадқиқотлар маркази

8. Жиноят қидирув идораси

9. Норматив - меъёрий ишлар бошқармаси

Қисқача маълумотлар - FDA

1. Mамлакат - AҚШ

2. Tашкил топган вақти 1906 (1876й)

3. Юқори турувчи органи - AҚШ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги

4. FDA раҳбари Skott Gottlib ( Norman Shaples) 

5. Қароргоҳи - Vayt Oak, Merilend (White Oak, Meryland)

6. Ходимлари сони - 14.824 нафар

7. Йиллик бюджети 4 млрд 360 млн AҚШ доллари

Мустақил тадқиқотчи

© Қўшмурод Ёмғиров

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон: (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page