Биласизми?

Биласизми?

Uzpharmagency

"Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш;

б) юридик шахс штатида камида бир ходим — олий фармацевтик маълумотга эга бўлган, қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган дорихоналарнинг ходимлари реестрига киритилмаган дорихона мудирининг мавжудлиги;

в) лицензиат томонидан дорихона филиали очилишида — юридик шахс штатида камида бир ходим — олий фармацевтик маълумотга ёки фармацевт ассистенти (ёрдамчиси) ихтисослиги бўйича ўрта махсус касбий маълумотга эга бўлган дорихона филиали мудирининг мавжудлиги;

г) ходимлар реестрига киритилмаган шахслардан дорихона ва дорихона филиали ходимлари таркибини шакллантириш;

д) белгиланган тартибда дорихона ва/ёки дорихона филиали мудири малакасини ошириш;

е) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотиш учун мўлжалланган, ўзига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, мазкур Низомга 2-иловада назарда тутилган талабларга мувофиқ ҳамда қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари реестрига киритилмаган бино (хоналар)нинг мавжудлиги;

ж) мазкур Низомга 2-иловада белгиланган талабларга мувофиқ моддий-техник базанинг мавжудлиги;

з) дорихона мудири ўзгариши, дорихона филиали мудири ўзгариши, дорихона филиали ёпилиши ҳақида мазкур ҳолат юз бергандан сўнг ўн кун муддатда лицензияловчи органга мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шакл бўйича тузилган ёзма равишда хабарнома тақдим этиш;

и) мазкур Низомда белгиланган ҳолатлар, муддатлар ва миқдорларда йиғим ва давлат божларини тўлаш.

к) дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация (сотиш) қилиш жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш (қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиаллари бундан мустасно).

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон: (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter

Report Page