Бешинчи ташаббус амалда

Бугунги кунда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш муаммоси жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим макроиқтисодий хусусиятларидан бири бўлиб, иқтисодиётда алоҳида аҳамиятга эга. Шунингдек, мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “Аҳоли бандлигини ошириш мақсадида аҳолининг реал пул даромадлари ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини ва даромадлар бўйича фарқланиш даражасини янада камайтириш янги иш ўринларини яратиш, ишсизлик даражасини камайтириш” асосий вазифа сифатида белгиланган.

Бешинчи ташаббус бўйича Нурафшон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва Нурафшон шаҳар Аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда шаҳарда яшовчи 47 нафар ишсиз ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “БЕК МЕГА ТЕКСТИЛ ”корхонасига олиб борилди. Ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар корхонадаги шарт-шароитлар билан таништирилгач, улардан 32 нафари шу куннинг ўзидаёқ ишга қабул қилинди.



@Nurafshonpressa